Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун курашади

Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун курашади

Бугун Хорватия мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси гиламга чиқади.

Ортда қолган кун Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Ғуломжон Абдуллаев ярим финалда қирғизистонлик Бекзат Алмаз улуга имкониятни бой берди. Энди у бугун бронза медали учун беллашади. Абдуллаевнинг бу босқичдаги рақиби кун давомида маълум бўлади. Шунингдек, бугун Умиджон Жалолов ва Лайло Собирова саралаш беллашувларини ўтказишади.

— 65 кг: Умиджон Абдуллаев – Нино Леутерт (Швейсария)
— 59 кг: Лайло Собирова – Надзея Буланая (Нейтрал спортчи)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.