Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдуманноп Буриев 1986 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган.
2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2016 йилда Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш олий мактабини тамомлаган. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси.
У меҳнат фаолиятини 2011 йилда Адлия вазирлиги Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган, 2022 йилга қадар Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
2022 йил июнида Фарғона вилояти адлия бошқармасига раҳбар этиб тайинланган.
2017 йилдан буён бизнес омбудсман лавозимида ишлаб келган Дилмурод Касимов бўлса 2025 йил мартида бош прокурор ўринбосари этиб тайинланганди. Шундан бери унинг лавозими вакансия ҳолатида эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.