«Яна бир марта очиқ айтмоқчиман. Ҳамма ўнг қулоғи билан ҳам, чап қулоғи билан ҳам эшитиб олсин. Юртимизда кенг кўламли янгиланишлар даврида, Янги Ўзбекистон даврида очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз», — деди у.
«Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш бизда устувор вазифа бўлиб қолган ва қолади ҳам. Шуни ҳамма билиши керак», — деб таъкидлади давлат раҳбари.
Президент ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли муҳимлигини қайд этди.
Шунинг учун уларни қўллаб-қувватлаш сиёсати изчил давом эттирилади. Хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия ишлаб чиқилади.
Фуқаролик жамияти институтларига ижтимоий шартномалар бериш тизими рақамлаштирилади ва молиялаштириш икки баравар оширилади, деди Шавкат Мирзиёев.
Бундан ташқари, хайрия ташкилотларини ташкил этиш тартибини соддалаштириш ва уларнинг фаолияти ҳақида ҳисобот бериш ва шаффофлик механизмларини такомиллаштириш режалаштирилган.
2023 йил февраль ойида президент ҳар куни янгиликларни ўқиш учун вақт ажратишини айтганди. Унинг таъкидлашича, эркин ОАВ муҳитида ишлаш қийинроқ, аммо тўғри танқид фойдали. Ўша йилнинг май ойида Шавкат Мирзиёев ОАВни «халқ овози ва фикрини кенг жамоатчилик ва давлат идораларига етказадиган энг таъсирли куч» деб атаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.