Дилфуза Камбарова Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Дилфуза Камбарова Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига Дилфуза Йигиталиевна Камбарова ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Ҳоким 29 декабрь куни Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди.

Дилфуза Камбарова 1975 йилда Гулистон шаҳрида туғилган. Ушбу тайинловга қадар акциядорлик-тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти минтақавий маркази Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш бўйича минтақавий марказ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони яна биттага кўпайди. Айни вақтда Сирдарё вилояти Боёвут туманида Дилфуза Ўролова (2020 йил февралдан буён), Бухоро вилояти Олот туманида Наргиза Неъматова (2020 йил февраль), Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Гавҳар Алимова (2020 йил март), Андижон вилояти Бўстон туманида Санобархон Носирова (2021 йил апрель) ва Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Нилуфар Аллаберганова (2023 йил октябрь) раҳбар бўлиб ишламоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.