Тошкент шаҳри ҳокимига транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосар тайинланди (янги лавозим)

Тошкент шаҳри ҳокимига транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосар тайинланди (янги лавозим)

Абдураҳмон Абдурашидович Бахтиев Тошкент шаҳри ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу лавозим президентнинг 4 декабрдаги Тошкент шаҳрида транспортни бошқаришни такомиллаштириш ва тирбандликнинг олдини олиш бўйича қарори билан ташкил этилган. Gazeta ёзганидек, ушбу ҳужжат Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини (ЙҲТЭМ) ташкил этиш, унинг функциялари ва ваколатларини тасдиқлади.

Абдураҳмон Бахтиев 1984 йилда туғилган, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2012 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

У 2019 йилдан буён Президент администрациясининг масъул ходими лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунинг билан пойтахт ҳокими ўринбосарлари (жумладан, иккита биринчи ўринбосар) сони 10 нафарга етди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.