Ўша куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари кенгаши сессиясида 2020 йил февралдан буён туман ҳокими бўлиб келаётган Дилфуза Уралова лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига депутатлар томонидан Хазратқулов Ниёз Намазбоевич Боёвут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ниёз Хазратқулов 1983 йилда Сирдарё туманида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳри ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Ширин шаҳрига эса Дилфуза Камбарова ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар қилгандик.
Бундан ташқари, Наманган вилояти Уйчи туманида ҳам ҳоким алмашди. Хусусан, туманнинг Халқ депутатлари кенгаши сессиясида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг Музаффар Абдуллаев Абдуғаниевични Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.