Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий ҳамкорлик бўйича таклиф юборади

Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий ҳамкорлик бўйича таклиф юборади

Ўзбекистон Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда президент фармони лойиҳасида қайд этилган.

Фармон лойиҳасида Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Унга кўра, Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан, Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича таклифларни ишлаб чиқилади ва келишиш учун Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига киритилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали Марказий Осиё давлатларига ҳамкорлик режаларига ва афғон томонига ҳамкорлик ўрнатиш бўйича таклифларни юборилади.

Ижобий жавоб олингач, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда, хорижий ҳамкорлар билан тегишли тадбирларни амалга оширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.