Унинг сўзларига кўра, ўтган йили бозорлар ва паркларда 87 та жиноят содир этилган, шаҳарда жами 774 та ёнғин юз берган.
Бозорларни рақамлаштириш жуда сустлиги, ҳозирча фақат «Чорсу» ва «Фарҳод» бозорларида ситуацион марказ ташкил қилингани қайд этилди.
Давлат раҳбари, шунингдек, ички ишлар вазирининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари Зуфар Қурбонов тайинлаганига икки йилдан ошгани, лекин тизимни рақамлаштириш бўйича ҳали сезиларли натижа кўрсатмаганини танқид қилди.
У шу ва бошқа тизимли муаммо ҳамда камчиликлар биринчи навбатда раҳбарларнинг айби эканини таъкидлади.
Шу боис, бунга масъул Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари ва Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Хотам Қодиров ишдан олинган эди.
Gazeta аввалроқ Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш бошқармасининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.
Шунингдек, йиғилишда Шавкат Мирзиёев жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. Анвар Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан бандлиги ҳақида гапирди. Шу туфайли Султонхўжаев ва Ўрмоновга ҳайфсан берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.