Йиғилишда президент Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан «Чорсу» бозорида тўлов интизоми жойига қўйилмагани, «Малика» савдо комплексида эса аҳвол бундан ҳам аянчли эканини кўрсатиб ўтди.
Комплексда 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритса-да, уларнинг фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаяпгани қайд этилди. Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.
Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси бюджет режасини яхши ишлаётган тадбиркорларга ортиқча тўлов қилдириш ҳисобидан бажарилаётгани қайд этилди. Жумладан, 46,4 минг корхонадан 876 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган.
Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали уни бюджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган. Ўтган йилда мазкур солиқни ноқонуний қайтариш бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу йўналишга жавобгар бўлган, етти йилдан бери ишлаб келаётган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги кўрсатиб ўтилди. У йиғидишда ишдан олинди.
Мубин Мирзаев ушбу лавозимда 2018 декабридан буён ишлаб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.