Ҳукумат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъулларни тайинлади

Ҳукумат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъулларни тайинлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш учун масъул давлат лавозимларига бир нечта янги тайинловларни амалга оширди, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ҳукумат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъулларни тайинлади
Отабек Турдимуҳаммадович Раҳмонов бош вазирнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бунгача у Президент администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳукумат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъулларни тайинлади
Баҳодир Зокир ўғли Нормуродов бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Унинг аввалги лавозими — ПА Комплаенс хизмати шуъба мудири.

Ҳукумат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъулларни тайинлади
Жалол Жабборович Қурбонов иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари бўлди. Бунгача у ПА канцелярияси мудири лавозимида ишлаган.

Ўтган йил охирида президент 2026 йилда коррупцияга қарши курашда фавқулодда ҳолат эълон қилган ва уни мамлакат тараққиёти ва жамоатчилик ишончига асосий таҳдид деб атаганди. У халққа ва парламентга қилган мурожаатида барча давлат идоралари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул раҳбар ўринбосари лавозимини жорий этишини маълум қилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.