2025 йилда Ўзбекистонда давлат хизматчиларини сақлаш учун режадагидан 20 фоиз кўпроқ маблағ йўналтирилди

2025 йилда Ўзбекистонда давлат хизматчиларини сақлаш учун режадагидан 20 фоиз кўпроқ маблағ йўналтирилди

Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари ўтган йил якунларига кўра 383,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2025 йил учун бюджет ва бюджет мурожаатида белгиланган параметрлардан анча юқори. Gazeta ушбу маълумотларни, жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 30 январь куни тақдим этилган презентациясини ўрганди.

Давлат бошқаруви ва ҳокимият органларини сақлаш


2025 йилда Ўзбекистонда давлат хизматчиларини сақлаш учун режадагидан 20 фоиз кўпроқ маблағ йўналтирилди
2025 йилда давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари (вазирлик ва идоралар), адлия тизими, прокуратура ва судларни сақлаш учун 22,3 трлн сўм йўналтирилди. Бу режалаштирилган ҳажмдан (18,6 трлн сўм) қарийб 3,7 трлн сўмга ёки тахминан 20 фоизга кўп.

2022 йил декабрида Ўзбекистонда маъмурий ислоҳот эълон қилинган эди. Унга кўра, ҳукуматга бўйсунувчи мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилиши, шунингдек, «адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими» жорий этилган ҳолда ижро ҳокимияти органлари ходимлари, жумладан раҳбар кадрлар штати энг кўпи билан 30 фоизга камайтирилиши назарда тутилган. Штатларни қисқартириш ҳақида 2024−2025 йилларда ҳам хабарлар берилган.

Агар 2021 йилда ушбу мақсадлар учун 10,46 трлн сўм ажратилганбўлса (режа— 4,9 трлн сўм), 2022 йилда харажатлар ўтган йилга нисбатан 30,5 фоизга ўсиб, 13,65 трлн сўмни ташкил этган (режа — 9,16 трлн сўм).

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда давлат бошқаруви, адлия, прокуратура ва судларни, шунингдек, маҳаллаларни сақлаш ҳамда ННТларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган харажатлар 24,5 фоизга ошиб, 18,2 трлн сўмга етган (кутилаётганкўрсаткич — 13,8 трлн сўм).

2024 йилда давлат органларини сақлаш учун 18,03 трлн сўм ажратиш режалаштирилган, амалда эса 20,2 трлн сўм сарфланган.

2026 йилда бу йўналиш бўйича харажатларни яна оптималлаштириш ва қисқартириш таклиф этилмоқда — 21,5 трлн сўм.

2025 йилда Ўзбекистонда давлат хизматчиларини сақлаш учун режадагидан 20 фоиз кўпроқ маблағ йўналтирилди

Бошқа харажатлар


Режадан энг катта оғишлар «бошқа харажатлар» моддаси бўйича қайд этилди. Дастлаб 56,3 трлн сўм ажратиш режалаштирилган бўлса, амалда 87,8 трлн сўм йўналтирилган — 56 фоизга ўсиш (+31,5 трлн сўм).

2025 йилда Ўзбекистонда давлат хизматчиларини сақлаш учун режадагидан 20 фоиз кўпроқ маблағ йўналтирилди
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари кескин ошди — режадаги 1,8 трлн сўм ўрнига 3 трлн сўмга етди, бу 66,7 фоизлик ўсишни англатади.

2025 йилда ижтимоий харажатлар 194,9 трлн сўмни ташкил этди ва умуман олганда режадан юқори бўлди, бироқ уларнинг умумий харажатлардаги улуши кутилган 51,7 фоиздан 50,7 фоизга тушди.

Таълимни молиялаштириш режадаги 84,3 трлн сўм ўрнига 90,1 трлн сўмгача (+6,9 фоиз), соғлиқни сақлаш — 41,3 трлндан 44,7 трлн сўмгача (+8,2 фоиз), маданият ва спорт — 7,1 трлндан 9,1 трлн сўмгача (+28,2 фоиз) ошди.

Шу билан бирга, нафақалар, моддий ёрдам ва бошқа имтиёзли тўловлар учун харажатлар режадан кам бўлди — 17,3 трлн сўм ўрнига 15,3 трлн сўм ( — 11,6 фоиз), ипотека субсидиялари ҳам 2,5 трлн ўрнига 2,1 трлн сўмни ташкил этди ( — 16 фоиз).

Иқтисодий харажатлар ҳам дастлабки баҳолардан юқори бўлди. Ободонлаштиришга сарф-харажатлар 48,9 фоизга ошиб, 4,5 трлн сўм ўрнига 6,7 трлн сўмга етди, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини молиялаштириш 2,9 трлндан 4,5 трлн сўмгача (+55,2 фоиз) кўпайди, «Ташаббусли бюджет» учун харажатлар эса 6,7 трлн сўмни ташкил этди (+11,7 фоиз).

Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши фонида давлат қарзига хизмат кўрсатишнинг фоиз харажатлари режадан паст бўлди: 21,1 трлн сўм ўрнига 18,1 трлн сўм ( — 14,2 фоиз).

Шунингдек, бюджет тузилмасида иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ошириш, айрим хизмат турлари тарифларини кўтариш билан боғлиқ харажатлар сезиларли даражада кўпайди. Агар давлат бюджети орқали бу мақсадлар учун 6,47 трлн сўм ажратиш режалаштирилган бўлса, амалда тўловлар 13,24 трлн сўмни ташкил этди — режадан икки баробардан ҳам кўп (+105 фоиз).

Бундан ташқари, давлат бюджетига киритилган ўзгартишлардан сўнг Пенсия жамғармасига дастлабки режадан ташқари қўшимча 1,7 трлн сўм ажратилди. Натижада давлат трансфертлари 18,55 трлн сўмдан 20,25 трлн сўмгача ошди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.