Музаффар Камилов ПА Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи бўлди

Музаффар Камилов ПА Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи бўлди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Музаффар Камилов Муротович Президент администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Илгари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва бошқа лавозимларда ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.