Аҳрор Бурханов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги илк бош консули бўлди

Аҳрор Бурханов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги илк бош консули бўлди

Аҳрор Тоҳирович Бурханов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги биринчи бош консули бўлди. Бу ҳақда у ўзининг X`даги саҳифасида маълум қилди.

Мазкур лавозимга қадар у 2023 йилнинг февралидан буён Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби сифатида ишлаб келаётганди.

Аҳрор Бурханов Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетининг иқтисодиёт йўналиши бўйича бакалавр, Корея тараққиёт институти давлат сиёсати ва бошқарув мактабининг тараққиёт сиёсати бўйича магистр даражасига эга.

У ўз меҳнат фаолиятини дипломатик соҳада бошлаган. Хусусан, Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси, Йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлилий марказида фаолият юритган.

Қолаверса, Бурханов бундан аввал АҚШдаги элчихонада ишлаган ва у ерда ОАВ, жамоатчилик дипломатияси, туризм, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги икки томонлама муносабатларга доир масалалар билан шуғулланган. У Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги ўзаро алоқаларга ҳам масъул бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.