Давлат раҳбари Қозоғистон президентини янги таҳрирдаги конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга эътибор қаратилди.
Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, биродар халқларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.
Қозоғистонда янги конституцияни қабул қилиш бўйича республика референдумида овоз бериш жараёни ниҳоясига етди, сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 да ёпилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 9 126 850 нафар фуқаро бюллетень олган, бу эса умумий сайловчилар сонининг 73,24 фоизини ташкил этади, деб ёзади Informburo.kz. Ва бу референдум ўтган деб ҳисобланишини англатади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.