Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Бўлажак тадбирлар кун тартибидан Ўзбекистон — Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
«Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ҳамдатранспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кенг кўламли маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади», — дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.
Шунингдек, бир қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган, кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплам иимзоланиши режалаштирилган.
Раҳмон охирги марта Ўзбекистонга 2025 йил 15−16 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди. Бунгача давлат раҳбарлари турли тадбирлар ва саммитлар доирасида мунтазам равишда учрашиб келган.
Тожикистон президентининг Тошкентга амалга оширган охирги давлат ташрифи 2018 йил 9−10 март кунлари бўлиб ўтган. Ўшанда бу Тожикистон етакчисининг охирги 17 йил ичида Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи эди.
Шавкат Мирзиёев 2024 йил 18−19 апрель кунлари Тожикистонга давлат ташрифи билан борган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.