Президент томонидан 26 март куни имзоланган қонунга кўра, мамлакат ичида фақат маълумотларнинг айрим тоифалари — хусусан, жисмоний шахсларнинг биометрик ва генетик маълумотлари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари фойдаланувчиларининг маълумотлари мажбурий сақланиши керак.
Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин:
Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасига шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишнинг зарур даражаси таъминланадиган давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилгани хабар қилинганди.
Ушбу тузатишлар Apple Pay, Google Pay ва PayPal халқаро тўлов хизматларининг бозорга киришига йўл очиши кутилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.