Иброҳим Эргашев 1980 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У 2001−2012 йилларда «Ўзмарказимпекс» ташқи савдо компаниясида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, 2013 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири ўринбосари, 2014−2016 йилларда вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эргашев 2016—2017 йилларда «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасини бошқарган, 2017−2021 йилларда «Ўздавкарантин» инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Иброҳим Эргашев 2021 йилдан ушбу тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.