«Қадамжой», «Чечме» ва «Оқ-Қия» назорат-ўтказиш пунктлари ёзги туристик мавсум учун белгиланган янги жадвал асосида ишлай бошлади.
Идоранинг қайд этишича, суткалик иш режими чегарадан ўтувчи фуқаролар учун қулай шароит яратиш ҳамда ўтказиш пунктларидаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.
Ушбу НЎПлар орқали фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўтишлари мумкин. Учинчи давлат фуқаролари учун чегарадан ўтиш тартиби аввалгидек қолади — улар халқаро мақомга эга назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари лозим.
Узлуксиз режим 2026 йилнинг 1 октябригача амал қилади. Чегара хизмати фуқароларни сафарларини олдиндан режалаштиришга ва керакли ҳужжатлар борлигини текшириб олишга чақирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.