Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Руслан Жуманиязов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Янгибозор тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

Янгибозор тумани ҳокими лавозимига эса Алишер Машарипов тайинланди. У тайинловга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.