Ўзбекистон Афғонистонга 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Қурбон ҳайити муносабати билан ва Афғонистоннинг сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолисига кўмак кўрсатиш мақсадида 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдамини Балх вилоятига етказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди
Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ва Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис иштирокида топширилди.

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди
Ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик мойи, нўхат ва тез тайёрланадиган таомлар ўрин олган.

Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонга 183 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини топширганди.

Мамлакат охирги марта март ойида Афғонистонга Рамазон ҳайити муносабати билан 290 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами жўнатган. Юк ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, макарон, қандолат ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.