Хабарда айтилишича, давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Покистонда ҳарбий хизматчиларни олиб кетаётган поезднинг портлатилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва 70 киши жароҳатланди. Портлаш 24 май куни эрталаб, поезд ғарбий Балужистон вилояти маркази — Кветтадаги Чаман-Фатак станциясидан ўтаётган пайтда содир бўлди. Балужистон озодлик армияси (BLA) сепаратистик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, бу худкуш томонидан амалга оширилган теракт эканини маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.