Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинлари вице-чемпиони бўлди

Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинлари вице-чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя — 2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.

Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида — 60 кг вазн тоифасида иштирок этган Фирдавс Атамурадов кумуш медаль соҳиби бўлди.

Ҳамюртимиз финал босқичида Тожикистон вакили Мирзобек Умаровга қарши баҳс олиб борди. Ҳал қилувчи тўқнашувда рақибига имкониятни бой берган Атамурадов мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинлари вице-чемпионига айланди. Бу Ўзбекистон делегациясининг мазкур мусобақадаги иккинчи кумуш медали бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.