Дастур давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасаларда татбиқ этилиши назарда тутилган.
2026 йил 1 декабргача давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади. Портал орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн юбориш мумкин бўлади.
Масъул ходим, унинг раҳбари ёки мансабдор шахс билан боғлиқ мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади. Мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва ахборот алмашинуви ҳам портал орқали амалга оширилади.
Агар мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, у «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органга юборилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.