Темир йўл ва метро машинистларига гувоҳнома беришнинг янги тартиби белгиланди

Темир йўл ва метро машинистларига гувоҳнома беришнинг янги тартиби белгиланди


Ўзбекистонда илк бор темир йўл транспорти ва метрополитенда тортиш ҳаракат таркибини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириш бўйича ягона тартиб жорий этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 502-сон қарори билан ушбу давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан локомотив, мотор вагонли ҳаракат таркиби ва метро поездларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Тест синовлари электрон платформада ўтказилиб, натижалар автоматик аниқланади. Янги намунадаги машинист гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Амалдаги машинистлар 2029 йил 1 январга қадар янги намунадаги гувоҳномани олишлари шарт.

Гувоҳнома йўқолган, шикастланган ёки ундаги маълумотлар ўзгарган айрим ҳолларда қайта тест топширмасдан дубликат олиш имконияти ҳам яратилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.