Исмаил Ахмедходжаев Бельгиядаги Спа-Франкоршам трассасида ғалаба қозонди

Исмаил Ахмедходжаев Бельгиядаги Спа-Франкоршам трассасида ғалаба қозонди


Ўзбекистонлик автопойгачи Исмаил Ахмедходжаев Бельгиянинг машҳур Спа-Франкоршам автодромида бўлиб ўтган Ultimate GT Sprint Cup халқаро мусобақасининг тўртинчи босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Роман Русинов билан биргаликда Rossa LM GT автомобилида қатнашган вакилимиз ўз жамоаси билан бирга иккита поул-позиция ва иккита шоҳсупани қўлга киритди.

Мусобақа куни об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва ёмғир ёғишига қарамай, Ахмедходжаев юқори темпни сақлаб қолди ва жамоасига навбатдаги ғалабани келтирди. Бу июль ойида Италиянинг Муджелло автодромидаги зафардан сўнг экипажнинг жорий мавсумдаги навбатдаги муҳим муваффақияти бўлди. Europe Ultimate Cup Series доирасидаги ушбу мусобақада Ferrari, Porsche ва Lamborghini каби дунёнинг етакчи маркалари автомобиллари иштирок этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.