Тошкентда Навоий кутубхонаси ёнидаги ер 10 йилга хусусий инвесторга берилади

Тошкентда Навоий кутубхонаси ёнидаги ер 10 йилга хусусий инвесторга берилади


Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Юнусобод туманининг “Қашқар” маҳалласида, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида йирик автотурагоҳ ва спорт-соғломлаштириш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси тасдиқланди.

Жой 10 йил муддатга ижарага берилиб, аукционнинг бошланғич нархи 514,2 миллион сўмни ташкил этади. Ғолиб бўлган инвестор уч ой муддатда лойиҳага камида 10 миллиард сўм сармоя киритиши ва 10 та янги иш ўрни яратиши лозим.

Ажратилган майдонда капитал қурилиш ишлари ман этилади. Муассаса фақат металл ва ойнадан иборат енгил ва тез йиғилувчи конструкторлик объектларини, жумладан воркаут ва болалар майдончалари, овқатланиш ҳамда савдо шохобчалари, спорт мажмуаси ва пиёдалар учун сайр йўлакларини барпо этиши мумкин. Ҳудуддаги мавжуд дарахтларни кесиш ва зарар етказиш қатъиян ман этилади, инвестор ҳудудни қўшимча кўкаламзорлаштириш мажбуриятини олади.

Автотурагоҳ замонавий LED-экранлар, кузатув камералари ҳамда “Платная парковка” тизими билан жиҳозланади, шунингдек, ташриф буюрувчиларни ташиш учун камида иккита электромобиль ва гольф-кар ажратилади. Тўлов тарифлари шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. Тўпланган даромаднинг камида 10 фоизи “Toshkent Invest” компаниясига, 5 фоизи пуллик автотурагоҳлар операторига ва қолган қисми инвесторга йўналтирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.