Ўзбекистонда 22 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади

Ўзбекистонда 22 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади


22 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27–37 даража бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +16…+18 даража, кундузи +30…+32 даража бўлади. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво +27…+32 даражагача исийди. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат +30…+35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи +27…+32 даража, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам +32 даражагача иссиқ бўлади.

Ҳаво мамлакатнинг жанубий ҳудудларида иссиқроқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +32…+37 даражага етади.

Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +20…+25 даражани ташкил этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.