Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. С.Мирзиёева халқаро муносабатлар мураккаблашган ҳозирги даврда глобал етакчилик ва мамлакатимизни қўллаб-кувватлаётгани учун БМТ Бош котибига миннатдорлик билдирди.
Ҳозирда БМТ тузилмалари иштирокида Ўзбекистонда умумий қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу дастурлар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби муҳим соҳаларни қамраб олган. Бу мулоқот Ўзбекистоннинг БМТ майдонида глобал чақириқларга янгича ғоялар билан жавоб бериш ва амалий ечимлар топишга бўлган интилишини яна бир бор намойиш этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.