Миллий сертификат имтиҳонларига квоталар ҳудудлар кесимида белгиланди

Миллий сертификат имтиҳонларига квоталар ҳудудлар кесимида белгиланди


Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тизимида янги тартиб амалиётга жорий этилди. Эндиликда талабгорларни рўйхатга олиш жараёни ҳар бир ҳудуднинг сиғими ҳамда мавжуд ўтириш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Муайян вилоят ёки шаҳар бўйича ажратилган квота тўлиқ шакллангач, ушбу ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш муддатидан олдин тўхтатилади. Бу чора-тадбир имтиҳон жараёнларини бинолар манзили, назорат ва техник имкониятларга мувофиқ ҳолда, тирбандликларсиз ҳамда тартибли ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилди.

Шу сабабли Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мутасаддилари номзодларга ариза топшириш жараёнини охирги кунларга сурмасдан, рўйхатдан ўтишни барвақт якунлашни тавсия этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.