22 ёшли Фарида Солиева финал дастурида 52.95 сония натижа қайд этиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Қайд этиш жоиз, бу билан навоийлик спортчимиз шахсий рекордини янгилади. Олтин медаль Шри-Ланка вакиласига насиб этган бўлса, кучли учликни ҳиндистонлик атлет якунлаб берди.
400 метр, ОЧ:
1. Раманаяка Надиша (Шри-Ланка) – 52.61
2. Фарида Солиева (Ўзбекистон) – 52.95
3. Аишваря Мишра (Ҳиндистон) – 53.07
1.75, 1.80 ва 1.83 метр баландликдаги планкалардан биринчи уринишдаёқ ўта олган Радзивил, афсуски, 1.86 метр баландликка келганида омадсизликка учради. Олтин ва кумуш медаллари эса қозоғистонлик атлетларга насиб этди. Бу Светлана Радзивил учун қитъа биринчиликларидаги бешинчи медаль ҳисобланади.
Баландликка сакраш, ОЧ:
1. Кристина Овчинникова (Қозоғистон) – 1.86
2. Елизавета Матвеева (Қозоғистон) – 1.86
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.