Пандемия, яримўтказгичларнинг танқислиги шунингдек, Украинадаги вазият жаҳон автомобиль бозоридаги инқирозни кучайтирди. Бу ўз навбатида, бутун автомобиль бозорига сезиларли таъсир кўрсатди.
2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.
Ўзбекистон истеъмолчилари учун энг яхши маҳсулотни яратиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда «Car Clinic»– тадқиқот лойиҳасини ўтказишни бошлади. Унда потенциал харидорларнинг янги энергия манбалари бўйича автомобилларни қабул қилиши ўрганилади.
Уйга муҳтожлигингиз борми? Лекин бошланғич бадални тўлашга имконингиз йўқ.
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering & Construction Co.,Ltd.” компанияси Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Джанг Хан Гю билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама этишди.
Ҳозирги замонда деярли ҳар бир киши интенсив ритмда яшайди. Ҳар куни биз оиладаги, ишдаги ва шахсий ишлардаги масалаларни ҳал қилишга мажбур бўламиз.
“Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев GTL заводида бўлди. Ташриф давомида, GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув марказидаги ишчи ҳолати билан яқиндан танишилди, ҳозирги кунда ишчи ҳолатдаги қурилмалардаги кўрсаткичлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Мамлакатимизда иқтисодий фанларни ўқитиш янги босқичга кўтарилаяпти. Буни олий ўқув юртларидаги коммуникатив таҳсил жараёни, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва билимини ошириш амалиётида яққол кўрамиз.ТДИУ қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази собиқ иқтисодий профилдаги ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш институти негизида ташкил этилган .
“NATIVE NETWORK” компанияси маҳаллий ва халқаро сайтларнинг энг кўп ташриф буюриладиган зоналарида реклама баннерларини жойлаштиришингиз мумкин бўлган маҳаллий реклама тармоғини ишга туширди. Замонавий дунёда интернет тармоғида маҳаллий рекламанинг машҳурлиги ва қўлланилиши кундан-кунга кўпаймоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.
Бугунги кунда Қоракўл туман адлия бўлимига бола парвариши учун нафақа пули кимларга берилиши ва кимлар олмаслиги юзасидан саволлар келиб тушмоқда. Жумладан, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига ариза билан мурожаат этган бўлсада, нима сабабдан уларинг оиласи бола учун нафақа пули олмаётганлигини сўрашмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимига аҳолининг ишончи тобора мустаҳкамланиб, уларга ўз омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиган 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат банклар ҳақли деб белгиланган. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга ошириши назарда тутилган.
Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан Халқ банки Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда филиалнинг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И.
Ўзбек халқининг ерга бўлган муҳаббати нафақат адабий жанрлар мавзуси, балки кўплаб ҳангомаю латифалар, аскиялар мавзусидир, азалдан. Зеро, бобо деҳқон авлоди бу замин фарзандларининг меҳри ерга чексиз, бу на исбот талаб қилади, на бир таъриф.
Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилоти олий бошқарув органининг йиғилиши – ЖСТнинг 12-Вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда ЖСТга аъзо мамлакатлар ва кузатувчи давлатлар савдо вазирлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
11 июн куни Буҳоро нефтни қайта ишлаш заводида журналистлар учун пресс тур ташкил этилди.Бир неча йиллар аввал бундай стратегик ҳудудларга кириш ОАВ ходимлари учун эртакдек гап эди.Ўзбекнефтгаз АЖ ошкоралик сиёсати билан иш олиб бораётгани сабабли ОАВга ушбу ҳудудлар эшиклари очилди. 2022 йилда Республика истеъмолчиларини автобензинга бўлган талаби 1,3 млн.тонна бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши, истеъмолчилар талабининг 65% ни таъминлайди.
Жорий йилда геосиёсий майдонда вазият анча мураккаб. Ҳозирча Россия-Украина инқирозини ҳал қилиш имконияти кўринмаяпти ва шу билан бирга Тайвань атрофидаги вазият қизиб бормоқда, бу эса яримўказгичлар ва улар билан бирга автомобиллар нархининг янада ошишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги темир йўл қатнови 23 июндан тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, “S.M.” хусусий корхонасини норасмий бошқариб келган Р.Л. 2020-2021 йилларда жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, 1 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаган.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи томонидан ташкил этилган “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва оралиқ натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда халқаро молия институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилот мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, блогерлар ва оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этди.
Давлат статистика қўмитаси, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, энг кўп улушга эга мамлакатлар қуйидагилардан иборат: Хитой – 2,3 млрд.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда олиб борилаётган ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш, ахборот сиёсатини шакилантириш ва амалга оширишда иштирок этиш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун AKFA Университети жорий йилнинг 7 июнь куни Матбуот анжумани ташкил этди. Анжуман давомида AKFA University ректори Бекзод Жалилов: мактаб битирувчилари Университетнинг иккинчи курсига ҳам қабул қилиниши мумкин эканлигини айтиб ўтди ва бу жараён қандай амалга оширилишига изоҳ берди.
«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов: — Корхонамиз бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани.
Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси ўртасида Ўзбекистонда сув таъминоти ва санитария соҳасида салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, бошқарув раиси ўринбосарлари Рустам Мамаджанов ва Хуршид Рахматуллаев, “K-Water” корпорацияси ижрочи директори Джэ Хён Пак ва компаниянинг бошқа масъуллари иштирок этди.
Аввал хабар берганимиздек, 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги бўлиб ўтган ИИ Миллий Форум ўз ниҳоясига етди. Мазкур тадбир мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида ўтказилди.
Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 1 июнь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича: Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 73 000 сўмҚўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 86000 сўм — — —Картошка (1 кг) ➖ 3000 – 8000 сўмПиёз (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўмСабзи (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўмТухум (10 дона) ➖ 6500 – 15 000 сўмГуруч (1 кг) ➖ 4500 – 21 000 сўмЎсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 28 000 сўмШакар (1 кг) ➖ 9000 – 14 000 сўм
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ички бозорда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм доирасида шаклланмоқда, шунингдек, айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 000 сўмгача кўтарилгани кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан хабарлар тарқалди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Канада, Голландия, Испания, Германия, Италия, Австралия, Жанубий Корея, Буюк Британия, АҚШ каби давлатларнинг муқобил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги сиёсати ва илғор тажрибалари ўрганилди. Жорий йил 1 июнь санансида АОКАда водород энергетикаси технологиялари соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича брифинг бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, пойтахтимизда аграр озиқ овқат сектори, илмий ва амалий ҳамжамияти вакиллари томонидан озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги иккинчи милллий қишлоқ хўжалиги озиқ овқат тадқиқотлари форуми иш бошлади. Икки кун давом этадиган мазкур анжуманда соҳа ходимлари секцияларга бўлинган ҳолда, илм фан вакилларининг ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятида қандай янгиликлар яратиши, ўзаро ҳамкорлик, экспорт салоҳиятини ошириш, янги инновацион тадқиқотларни амалга жорий этиш ва бир қанча масалалар юзасидан фикр алмашмоқдалар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.