Блогер Абдуқодир Мўминов судининг санаси маълум бўлди

Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга 900 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган. Жорий йилнинг 22 февраль куни блогер Абдуқодир Мўминов фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Хонанда Канизани Instagram'да ҳақорат қилган йигит жазоланди — видео

20 ёшли талаба йигит хонандани Instagram'да мунтазам равишда ҳақорат қилиб келган. Шундан сўнг, хонанда уни судга берди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси "тапочка"да келганлиги учун калтакланди

У корхона ҳудудида техник талабларга риоя қилмаганлиги учун муҳандис билан жанжаллашган. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Автобуслар саройи"дан бирида ҳайдовчи бўлиб ишловчи эркак калтаклангани айтилмоқда.

Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка қўзғатилган иш бўйича суд бошланди

Эркак Жиноят кодексининг номусга тегишга суиқасд қилиш моддаси билан айбланмоқда. Жорий йил апрель ойида Тошкентда 26 ёшли эркак 17 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

Суд “Kompromatuzb” Telegram-канали билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлади

UzNews.uz мухбири иш кўрилаётган судга бориб, репортаж тайёрлади. Бугун, 18 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судида "Kompromatuzb" иши бўйича суд мажлиси бошланди.

Тошкентда тунда бир гуруҳ аёллар ва маҳалла фуқаролари ўртасида муштлашув содир бўлди — видео

Тарқалган хабарларда аёллар эркакларга "хизмат" кўрсатувчи экани, маҳалладагилар эса бу аёллардан безор бўлгани айтилган. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши ёпиқ судда кўриладиган бўлди

Икки нафар судланувчининг илтимосига кўра, суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилди. Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши судда ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди, дея хабар бермоқда ҳолатни ёритиш мақсадида суд биносига ташриф буюрган UzNews.uz мухбири.

Эндиликда Ҳисоб палатаси ҳар чоракда фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот беради

Президент бу ҳақда тегишли қонунни имзолади. "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун жорий йил 17 июль куни Президент томонидан имзоланди.

Қорақалпоғистонда эшакни қийнаб, у билан жинсий алоқа қилган эркак жазоланди

49 ёшли эркак маст ҳолда бировнинг эшагини қийноққа солган ва эгасининг олдида у билан ўзининг жинсий эҳтиёжини қондирган. Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани судида бировнинг эшагини қийнаб, у билан жинсий алоқа қилган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Термизда 316 млн сўм қалбаки пуллар ёқиб юборилди — фото

Ёқиб юборилган 50 минг сўмлик купюралар термизлик фуқаро томонидан сохталаштирган. МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати хабарига, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм пулни сохталаштирган.

Бухорода ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

У фуқаролар номига 165 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бухоро тумани "Янги Турмуш" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фуқаро Р.А.

Навоийда маст ҳайдовчи Nexia-3'да ароқ дўконига бориб урилди

Ҳайдовчи аввал Cobalt билан тўқнашиб, кейин спиртли ичимликлар дўконига бориб урилган. ИИВ ЙҲХХ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:30 ларда бухоролик 37 ёшли ҳайдовчи Nexia-3'да Кармана тумани ҳудудидан ўтган йўлда светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган ва Cobalt билан тўқнашган.

Тақиқланган нашида тарқатгани сабаб қамалган 21 ёшли йигитга тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент вилоятида талаба йигит интернетда тақиқланган диний материал тарқатгани сабаб 3 йилга қамалганди. Суд апелляция шикоятини қаноатлантирмади.

Тошкентда Nexia-3 йўл ўтказгич тўсиқларини бузиб ташлади

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум берди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 июль куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида содир бўлган.

Энди 18 ёшга тўлмагунча новвой бўлиб ишлаш мумкин эмас

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган ишлар рўйхати тасдиқланди. Жорий йил 14 июлдаги ҳукумат қарори билан, 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди.

Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди — видео

2 нафар фарзанди бор аёл бу эркакларга ҳеч ким чора кўрмаётганлигини айтиб, мурожаат қилиб чиқди. ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Бузилган ҳуқуқлар тинкланди, бир неча трлн зарарлар ундирилди, иш ўринлари яратилди — прокуратура йил бошидан буён нима ишлар қилди?

Бош прокурор ва прокуратура прокуратура органлари ходимлари иштирокидаги йиғилишда йил бошидан бери қилинган ишлар бўйича ҳисобот берилди. Бугун, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органлари ходимлари иштирокида Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пахтакор" клубига 7 млрд сўм ажратди

Мазкур пул футболчилар ойлиги ва клубнинг бошқа харажатларига сарфланади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов "Пахтакор" футбол клубига Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан 7 миллиард сўм маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерларни ёқиб юборган фермер хўжаликлари аниқланди

Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган 6 та фермер хўжалиги ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлиги ҳолати бўйича табиатга 106 млн сўмдан ортиқ зарар етказган. Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қанча фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ахборот хизмати.

"Мен ҳам фарзандларингизни боқа олмайман, битта-битта ўлдираман" — (видео 18+)

Самарқандлик аёл Россиядаги эри билан жанжаллашиб, 2 нафар боласини аёвсиз калтаклади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл томонидан ўз фарзандлари аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси юк хонага иккита аёлни олиб ҳаракатланди — видео

"Одам кўпайиб кетгани сабаб иккита одамни "капот"га солдим", - дейди ҳайдовчи. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Cobalt ҳайдовчиси машина юк хонасига аёлларни олиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Нурафшондаги туғруқхонада боласи билан вафот этган аёлнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда — видео

Марҳума аёлнинг яқинларининг сўзларига кўра, оғир аҳволда туғруқхонага олиб борилган аёлга эътибор қаратилмаган. UzNews.uz мухбири туғруқхонага борди ва марҳуманинг яқинлари билан суҳбатлашди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июльдан бошланади

Мазкур мавсум учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июль соат 10:00 дан бошлаб ўтказилади.

"2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 160 млрд долларга етказилади" — Шавкат Мирзиёев

Президент "яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойиллари янада кенг жорий этилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатида сўзлаган нутқида иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар амалга оширилишини таъкидлади.

Конструктив мухолифат фаолияти ва сўз эркинлигини кафолатлаймиз — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг айтишича, виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев бугунги нутқида конструктив мухолифат фаолияти, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатланилишини маълум қилди.

Ўзбекистондан 7 тонна носвойни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс ушланди

Қирғизистонлик фуқаро ноқонуний "КамАЗ"га юклаб Ўзбекистондан ўтиб, Қирғизистонга кирганида қўлга олинган. Қирғизистонлик фуқаро Ўзбекистондан ноқонуний равишда 7 тонна носвой олиб кирмоқчи бўлди.

Қарши шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбари ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда — видео

Ходим ҳолат юзасидан ИИБга ариза ёзган. У жароҳат сабаб гапиролмади ва унинг онаси ҳодисани айтиб берди.

Россия фуқароси 6 миллион рублдан ортиқ нақд пулни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган

58 ёшли йўловчи Тошкентга учиб кетмоқчи бўлган. Красноярск аэропортида Ўзбекистонга учаётган йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш чоғида нақд пулни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди.

Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юрди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Хоразмдаги истироҳат боғларидан бирида дарахтлар ноқонуний кесиб ташланди

Келтирилишича, тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган. Вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.