Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. 36 та янги давлат қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади

«Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (Академия) ташкил этилади.

Тошкентда Monza ва Nexia-1 автомобиллари тўқнашиб кетди

28 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтхт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда ишлаётган талабалар сони маълум қилинди

Ишлаётган талабалар ўртасида Тошкентда ўқиётганлар етакчи эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг хабар берди.

2021-2023 йилларда Ўзбекистонга юборилган халқаро жўнатмаларда 1 723 та божхона қонунбузилиши ҳолати аниқланган

Жорий йилнинг 28 май куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Республика бўйлаб 200 га яқин замонавий видеокамералар ўрнатилди

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйлаб 200 га яқин замонавий видеокамералар ўрнатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева маълум қилди.

Сурхондарёдан 4 минг йиллик тарихий қабр ва шаҳар қолдиқлари топилди

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.

Жиззахда ичида йўловчилари бўлган Nexia-2’нинг газ баллони портлаб кетди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2’нинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Таълим кредитини ажратиш чекланади

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Президентнинг бюджет ҳисобидан таълим кредитини ажратиш бўйича фармони эълон қилинди.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “InterHotel” МЧЖдаги (International меҳмонхонаси) 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди. Қайд этилишича, хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида “Deloitte” компанияси жалб этилган.

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.

Самарқандда магистраль сув қувури тешилиб, кўчаларни сув босди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлаётган асосий магистрал сув қувурларидан бири тешилгани туфайли айрим кўчаларни сув босгани айтилган видео хабарлар тарқалди.  Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота сув иншоотидан келаётган диаметри 1000 миллиметрлик катта босимдаги марказий сув қувурида фавқулодда носозлик юзага келган.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон-Россия саммити доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Кўп миллатли халқларимиз кўп асрлик умумий тарихимиз ва унинг ёрқин саҳифалари, жумладан, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабани алоҳида ҳурмат-эътибор билан ёд этадилар.

Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди.

Россия билан 20 миллиард долларлик келишувларга эришилди

27 май куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу платформа олти йил аввал икки давлат раҳбарлари томонидан ишга туширилган бўлиб, қўшма Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми шаклида фаолият юритган.

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилади

Шавкат Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолашди. – Дунёдаги деярли барча етакчи давлатлар ўз энергетик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси ҳисобига таъминламоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин қўшма баёнот имзолади

Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қўшма баёнот имзоладилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия делегацияларининг кенгайтирилган музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъийлигини тасдиқладилар

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси жойларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминламоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини  таьминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президент Халқ қабулхонасининг «Мурожаатдан даромадга» лойиҳаси доирасида  Хоразм вилоятининг Хазорасп, Шовот, Тупроққалъа ҳамда Янгибозор туманларида яшовчи деярли 400 нафар мурожаатчи аёлларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Рамзан Қодиров Тошкентдаги Кўкча қабристони ва Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Ўзбекистонга ташриф буюрган Рамзан Қодиров Кўкча масжиди ва Шайх Зайнуддин қабристонини зиёрат қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.

1 июндан меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилганларга субсидия тўланади

2024 йил 1 июндан меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Қонунчиликка кўра, бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.

Эндиликда мактаб ҳужжатлари тўлиқ электрон юритилади

Ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда мактаб таълими жараёнини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш орқали самарадорликка эришилади ва бошқарув жараёнларини шаффофлиги таъминланади. Хусусан, электрон баҳолар табели «эмактаб.уз» платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратади

Жорий йил 24 май куни Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими» (ИНСОН) лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади.  Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.Бугун кўҳна Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар Япониядаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихий натижа қайд этди. Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Россия Президенти «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида икки кунга транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади

«Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади: — қўллаб-қувватлаш чоралари «В» ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади: «ААА» тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи; «АА» тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи; «А» тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи; «ВВВ» тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи; «ВВ» тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи; «В» тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи; — қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади; — тадбиркорларнинг рейтинг даражаси: пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади; юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Гидромктеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.