Бугун, 23 февралда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 3-ўринни эгаллади. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 2024 йил 23 феврал соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик стансиялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги — ПМ10 дисперсли заррачаларининг миқдори 46,8 мкг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
Статистика агентлиги Ўзбекистон импорти ва экспортидаги ТОП-10 давлатларни эълон қилди. Агентлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: — Хитой – 956,8 млн — Россия – 526 млн — Қозоғистон – 194,9 млн — Корея – 176,9 млрд — Туркия – 130,5 млрд — Германия – 90,8 млн — Япония – 89 млн — Ҳиндистон – 64,2 млн — Чехия – 59,7 млн — Литва – 55,2 млн АҚШ долларини ташкил этган. 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар эса: — Россия – 240,6 млн — Хитой – 185 млн — Туркия – 83,4 млн — Қозоғистон – 76,3 млн — Франция – 66,8 млн — Афғонистон – 60,5 млн — Тожикистон – 37,2 млн — Қирғиз Р.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Президент фармони эълон қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни 2024 йилда самарали амалга ошириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш стандартларини кенг жорий қилиш ҳамда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: 1. 2024 йил 1 мартдан бошлаб алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилсин. Бунда мазкур раҳбарлар: ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб борсин; ўзларига бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш учун тегишли ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан зарур маблағларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида йўналтиришга рухсат этилсин.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди. Сўнгги йилларда авиация хизматлари бозорида хусусий секторга кенг йўл очилди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умрзоқов пойтахт бюджетидан 7 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратди. Кеча, 21 февраль куни шаҳар ҳокимининг бу бўйича тегишли қарори эълон қилинган, дея хабар бермоқда ЎзА.
Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд: 8 март – жума (байрам); 21 март – пайшанба (байрам); 22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун); 23 март — шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун).Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади.
Ижтимоий тармоқларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга тегишли банкоматларда нақд пул ечилганда комиссиялар миқдори оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Банк Матбуот хизмати ушбу хабарларни фейк эканлигини маълум қилди. Маълум қилинишича, Банкда маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоизни, халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоизни ташкил этади.
Жорий йил 23-29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Жумладан: Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида; Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида; Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида; Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари); Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келиннинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Марҳуманинг оиласи эса қизининг ўз жонига қасд қилганига ишонмаган.
Ўзбекистонда 21 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 246,8 миллион кВт/соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси вакиллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилояти бўлди. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири сифатида вилоят бўйича аҳолидан энг кўп шикоятлар келиб тушаётган масалалар ва такрорий мурожаатларни таҳлил қилиш ҳамда секторлар ва маҳаллар кесимида уларга ечим топиш бўлди.
Америкалик тадбиркор, SpaceX асосчиси ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди. Маскнинг ушбу мукофотга номзоди Норвегия парламенти депутати Мариус Нилсен томонидан таклиф қилинган.
Гулистон тиббиёт кластерида илк марта буйрак трансплантацияси маҳаллий шифокорлар томонидан бажарилди. Гап шундаки, ҳозиргача бундай амалиёт Академик В.
Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси ходимларига икки ойдан буён маош берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Палата ахборот хизматининг маълум қилишича, палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳудудий кенгашлар ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилиши белгиланган.
Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Қувайт ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш жараёнида яширин иқтисодиётнинг кўламини қисқартириш доимо долзарб масалалар қаторида бўлиб келган. Яширин иқтисодиёт, ўзининг табиати бўйича, расмий статистикаларда кўрсатилмайдиган ва давлат назоратидан четда қоладиган иқтисодий фаолиятлар йиғиндисидир.
Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни «Хива хонлиги» даврига оид 2 дона, «Бухоро амирлиги» даврига оид 1 дона тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Ҳиндистоннинг ихтисослашган “Travel Links” журнали Ўзбекистонни 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилда аҳолининг камбағаллик даражаси ва унга таъсир этган омилларни таҳлил қилди. Маълумот учун: таҳлил жараёнида Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Статистика агентлиги маълумотларидан фойдаланилди.
Кеча, 20 февраль куни соат 23:30ларда Данғара туманида 26 ёшли ҳайдовчи «Cobalt» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар 20 ёшдаги пиёдани уриб кетган. Бу ҳақда “darakchi.uz” нашри хабар қилди.
Бугун Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун эрталаб пойтахт ҳавосида майда заррачалар ПМ 10 ва карбон моноксит СО (транспорт воситалари ва саноат корхоналари чиқиндилари) республика СЭС стандартларига мувофиқ рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.
Ҳукумат қарори (95-сон, 17.02.2024 й.) билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Кеча, 20 февраль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келган. ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса натижасида уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятнинг барча жабҳалари каби илм-фан ва таълим тизимида ҳам фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил сентябр ойида Германияга ташрифи давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида Андижон вилоятида ҳамкорликда замонавий мултимодал логистика марказини қуриш бўйича келишувга эришилган эди.
Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобил сотган жисмоний шахсларни декларациялаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Стратегик ислоҳотлар агентлигининг давлат раҳбарига қилган тақдимотида маълум қилинган, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.
Арзон капитал, энергия ва меҳнат ортда қолган янги давр воқелигида корхона ёки мамлакат миқёсида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишнинг ягона вектори бу тежамкор ишлаб чиқариш ёки самарадорликни ошириш бўлади. Бу эса доим бизнес жараёнларни оптимизациясидан, чекланган омиллардан оқилона фойдаланишдан ва мақсадга йўналтирилганликдан бошланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.