Сурхондарёда поезд Lacetti’ни уриб юбориши оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.
Бугун 6 август Тошкент магнит бўрони билан қопланади. Бу ҳақда Метеонова матбуот хизмати хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.
Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йил биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган “Замонавий Ўзбекистон – қадимий Шарқ дурдонаси” мавзусида “Road show” ташкил этилди. Унда Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов, бизнес вакиллари ва мамлакатимиз дипломатлари иштирок этди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва қатор муассасалар масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Қирол Фадҳ номидаги миллий кутубхонада бўлишди. Ўзбекистон делегациясини халқаро бўлим бошлиғи Абдулазиз Алзеер ва қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс кутиб олди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2024-йилнинг июль ойида мамлакатимиз ҳудудларида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида онлайн сўров ўтказди. Бундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қанчалик самара бераётганлигини баҳолаш, имтиёзлардан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда.
Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи эълон қилинди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
2024 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 201 минг 077 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани марказий шифохонасида ёнғин чиққани айтилган видеолавҳалар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумот берди.
Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари ва йўлларда турли қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар беради.
Франциянинг CMA CGM Air Cargo транспорт-логистика авиакомпанияси 5 август куни Чженчжоу—Навоий—Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, 6—7 август кунлари шимол, Бухоро- Навоий вилоятлари ҳамда бепоён чўлларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кейинроқ 8 август кунига келиб, жанубий вилоятларда ҳаво харорати максимуми +45 даражага, водийда эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Жорий иссиқлик тўлқини юқори эҳтимол, ҳудудларда бутун ёз бўйи кузатилган иссиқлик тўлқинларидан кучлироқ бўлиши мумкин.
2024 йил 5 августь куни соат 04:00ларда, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган хайдовчи А.С. ўзининг бошқарувида бўлган “НОWO” русумли юк автомашинасини Андижон тумани “Саноат” МФЙ, ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83км.да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир йўл кўпригига бориб урилиб, йўл -транспорт ҳодисасини содир этган.
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Бостон (АҚШ)да сунъий интеллект ёрдамида ишловчи робот-стоматолог илк маротаба одамни даволади. Темиртанли тиш дўхтири вазифани шифокор ҳамкасбидан саккиз баравар тезроқ уддалагани эътиборга лойиқ.
Бухоро шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш лойиҳаси” (JSSA) ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар қатнашди.
Бу йил мажбурий мактаб формаси жорий этилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик хабарларга муносабат билдирди.
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 29—31 июль кунлари бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда. Президент масалаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 21 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.
Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда «Azerbaycan 24» хабар берди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди.
Туркияда 2 август куни эрталаб Инстаграм ижтимоий тармоғига кириш блокланди. Бу ҳақда Туркия Ахборот технологиялари ва коммуникациялар бошқармаси қарор қабул қилди.
Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида Эпидемиологик назорат ва ҳайвонлар саломатлиги учун хавфларни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ветеринария қўмитаси вакиллари, ҳудудий бошқармалар ходимлари, ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, лаборатория ходимлари ва ветеринария эпидемиологияси соҳасидаги олимлар иштирок этди.
Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.
Ўзбекистон мактабларида чет тили ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб муддати узайтирилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги darakchi.uz’га маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.