Макрон ҳуштакбозликка учради

Париждаги 2024 йилги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида томошабинлар Франция президенти Эммануэль Макронга нисбатан ҳуштакбозлик уюштиришди. Макрон ўзининг сўнгги нутқини эълон қилиш учун минбарга чиқди, бироқ “Стад де Франц” стадионида йиғилганлар Франция президентининг ташқи кўринишидан норози бўлиб, уни баланд овозда таҳқирлашди.

Хитойлик сузувчи Париж-2024'да рекорд ўрнатди

Хитойлик сузувчи Юйфэй Чжан 2024 йилги Олимпия ўйинларида спортчилар орасида энг кўп медал қўлга киритиш бўйича рекордчига айланди.  У 1 та кумуш ва 5 та бронзага эга чиқди (жами 6 та). АҚШ терма жамоаси 2024 йилги Олимпия ўйинларида энг кўп медалларни қўлга киритди.

Ўзбекистонда ойлик 15 фоизга оширилади

Тиббиёт, педагог ва меҳрибонлик уйлари ходимларининг ойликлари 15 фоизга, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади. Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, педагог ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида: 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.

Бу йилги ўқув йили 4 сентябрда бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги ўқув йилининг бошланиш санасини эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, президент фармонига мувофий, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланади.

Сурхондарёда 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган эркак қўлга олинди

Катталар йўқлигида бир эркак қўшнининг уйига кириб, қизга уятсиз қилиқлар қилиб, кимгадир айтса, уни ўлдириш билан таҳдид қилган. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга Сурхондарё вилоятида яшовчи Ш.М.

Олимпиада олтин медаллари кескин қимматлашиб кетди

Париж-2024 Олимпиадаси олтин медаллари нархи металлар нархининг кескин ошиши туфайли рекорд даражага етди. Бу йил олтин медаллар вазнининг камида 92,5 фоизини ташкил этувчи кумушлар нархи ҳам сезиларли даражада ошди.

Португалия Олимпия қўмитасининг президенти вафот этди

Португалия Олимпия қўмитасининг 76 ёшли президенти Хосе Мануэль Константино уч кун давомида Лиссабонда касалхонада ётди. У Париждаги 2024 йилги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида вафот этди.

Париж-2024. Хелиф ёпилиш маросимида жамоасининг байроқдори бўлмайди

2024-йилги Олимпиада чемпиони, жазоирлик боксчи Иман Хелиф Париждаги ўйинларнинг ёпилиш маросимида ўз миллий терма жамоасининг байроқдори бўлиш имкониятидан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press. Дастлаб ХОҚ 800 м масофага пойгада Олимпиада бронза медали совриндори Жамал Сежати ва Хелиф жуфтлиги Жазоирнинг байроқдори бўлиши ҳақида хабар берган эди.

«Ўзбекистонда битирувчиларнинг деярли 60 фоизи ҳали иш тополгани йўқ»

6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев 2024 йилда олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ахборот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ўқув йилини тугатган 214 минг нафар битирувчининг тўлиқ рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган ва бандликка оид маълумотлар базаси билан солиштирилган.

“Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир”

Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Россияда ўзбек жамияти раҳбари адоват ва нафрат уйғотгани учун 4 йилга қамалди — видео

Ҳудудлараро “Ватандош” ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда махсус ҳарбий операция иштирокчиларини ҳақоратловчи тасвир билан пост чоп этди. Аввалроқ Москвада ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан нафрат уйғотгани учун жиноий иш очилгани ҳақида ёзган эдик.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун юртимизга етиб келади

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун юртимизга етиб келади XXXIII ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган спортчиларимиз бугун соат 19:00 да Ўзбекистонга етиб келади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аеропортида (Терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Ўзбекистон фуқаролари тунда телевизор овозини баланд қилиб кўргани учун жаримага тортилади

Осойишталик ва нормал дам олишни бузганлик учун эндиликда фуқароларга 113 минг сўм миқдорида жарима солинади. Адлия вазирлиги соат 23:00 дан 06:00 гача осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида эслатди.

Тошкент шаҳрида маҳаллалардаги ер участкаларини ижарага бериш ва сотиш бўйича онлайн платформа ишга тушди

Объектларни сотиш ёки ижарага беришдан тушган маблағлар Маҳалла ва туманларни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди.

Андижонда 30 ёшли аёл ўзини каналга ташлади

Асака туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлади. Маълум қилинишича, Асака туманида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси, 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, жаҳл устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлаб юборган.

“Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” туристик пакети концепцияси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари “Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” турпакетининг концепциясини ишлаб чиқди. Марказий Осиё цивилизацияси тараққиётида Сурхондарё вилоятининг аҳамияти жуда катта.

Ёшлар туризм соҳасига оид лойиҳаларини тақдим этишди

Шаҳрисабздаги “Лочин” оромгоҳида “Ёшлар келажак бунёдкорлари” III халқаро қурултойи доирасида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида “Енг яхши туризм лойиҳаси” танлови бўлиб ўтди. Унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар Республика миқёсида туризм соҳасини ривожлантириш, ёш саёҳатчилар сонини кўпайтиришга эришиш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм салоҳиятини кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва лойиҳаларини намойиш этишди.

Тошкент туманида 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак фарзандли бўлди

Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида кўрилаётган Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганини маълум қилди. Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

Бугун Тошкентда Олимпия делегацияси тантанали кутиб олинади — видео харита

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун Тошкентга қайтади. Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, спортчилар Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вақти билан 19:10 да қўниши кутилмоқда.

Тошкентда учта туман «свет»дан узилади

Тошкент шаҳрининг учта туманида электр энергияси вақтинчалик узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.

Бухорода икки эркак ҳаракатланаётган Damas устига чиқиб олишди — видео

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ бериб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки киши ҳаракатланаётган Damas томига чиқиб олгани акс этган видео тарқалди.

Россияда 15 нафар ўзбекистонликни қамалди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари вазиятга аниқлиқ киритиш мақсадида 2024 йил 8 августда Россия ИИВнинг Москва вилояти Одинтсова шаҳар округидаги бўлимида бўлишди. Учрашув давомида, ҳақиқатда, полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди.

Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди

Статистика агентлиги томонидан амалга оширилган норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижаларига кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етди. Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, норасмий иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 26 трлн сўм қўшимча аниқлик киритган ҳолда баҳоланди ҳамда амалдаги 297,3 трлн сўмдан 323,3 трлн сўмга ошди.

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг зўр натижа билан тугатди!

Бир неча кун бутун дунё эътибор марказида бўлган Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Дунёнинг 206 мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли атлетлар иштирокидаги Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга муваффақ бўлди.

Париж-2024. Улуғбек Рашитов ёпилиш маросимида делегациямиз байроқдори бўлади

Бир неча соатдан кейин “Стад де Франц” стадионида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бошланади. Мазкур тадбирда делегациямиз байроқдори вазифасини таеквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бажаради.

Париж-2024. АҚШ медаллар жамғариш бўйича Хитойдан ўтиб, якуний ғолибликни қўлга киритди

Америка Қўшма Штатлари сўнгги финалда ғалаба қозониб, Олимпиада медаллари сони ва пробаси бўйича ғолиб чиқди. Бугун Парижда бўлиб ўтган 2024 йилги ўйинларнинг аёллар баскетболида АҚШ жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Париж-2024. Олимпиада ёпилишида хавфсизликни 20 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари таъминлайди

Олимпиада ёпилишида хавфсизликни таъминлашга 20 мингдан ортиқ полициячи ва жандарм жалб этилган. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманин маълум қилди.

Байден ва Обама АҚШ аёллар терма жамоасини Олимпиада олтини билан табрикладилар

Жо Байден ва Барак Обама АҚШ футбол аёллар терма жамоасини Олимпиада олтин медали билан табриклади. Олимпия турнири финалида АҚШ терма жамоаси Бразилия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Турсуной Жабборова делегациямизнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига якун ясаб берди

Оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборованинг чиқиши билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки якунига етди. +81 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз даст кўтаришда 118, силтаб кўтаришда 133, икки кураш бўйича эса 251 кг натижа билан мусобақани 10-ўринда тугатди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.