Наманганда 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида бўлиб ўтаётган эркин ва юнон-рум кураш турлари бўйича катталар ўртасида “O’zbek botirlari” иккинчи халқаро гран-при турнири ниҳоясига етди. Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги, республика Спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан, қолаверса, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Грузия, Беларусь ва Туркиядан келган 300 дан зиёд яккакураш усталари 60 килограммдан +130 килограммгача бўлган 12 та вазн тоифасида куч синашди.
Арманистоннинг Жермук шаҳрида ўтаётган “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнирининг ортда қолган 6-турида 4 та жуфтлик ўйинлари дуранг билан якунланган бўлса, 1 та ўйинда ғалаба қайд этилди. Мазкур турда қора доналарда ҳиндистонлик Аравинд Читамбарамга қарши ҳаракатланган Ёқуббоев ғалабага тенг дурангга эришди.
Қирғиз Республикасининг Талас вилоятида “Манас Деми – 2025” халқаро ярим марафони бўлиб ўтди. Илк маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Германия, Австрия ва Қирғизистондан келган 1000 нафардан ортиқ атлет иштирок этди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" мажмуасида аёллар ўртасида Халқаро теннис мусобақалари тақвимидан жой олган W15 тоифасига кирувчи халқаро теннис турнири бошланди. Мусобақанинг илк кунида жуфтлик беллашувлари ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённи ушбу лавозимга сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Австралиялик 34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Тошкент, 2025 йил, июнь. Ўсиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда барқарор бозор механизмларини яратиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган тарифларнинг эркинлаштирилиши энергетика соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг давоми бўлди.
Тошкент, 2025 йил, июнь 2017 йилдан буён Ўзбекистонда энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бозор механизмларига ўтишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда электр энергия соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, 8 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 90 тадан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди 2016-2024 йилларда мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 38%га ошиб, 2016 йилдаги 59 млрд кВт/соатдан 2024 йилда 81,5 миллиард кВт/соатга етди.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш бўйича Президент қарори лойиҳаси юзасидан тақдимот ўтказилди. Тақдимотда Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ва МОҚ раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов, Спорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда тегишли тузилмалар масъул ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан ўзаро муносабатларда прагматик ва принципиал ёндашувни ҳамда «Толибон» ҳаракати иштирокидаги халқаро мулоқот ғоясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Ishonch.uz сайтига берган интервьюсида маълум қилди.
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар кейинги етти-саккиз йилда сиёсий ирода ва олий даражадаги мулоқотлар туфайли сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Ishonch.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Ishonch.uz сайтига берган интервьюсида «Марказий Осиё+» форматидаги халқаро ҳамкорлик, жумладан, Европа Иттифоқи билан муносабатлар кенгайиб бораётгани ҳақида гапирди.«Биринчи марта тарихда ҳамма Марказий Осиё давлатлари бир, ягона субъект бўлиб ўзларининг янги мавқеини намойиш қиляпти.
27-30 май кунлари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара сузиш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида мамлакат кубоги ўтказилди. Мазкур мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафардан ортиқ пара сузувчи иштирок этди.
Хабар берганимиздек, 22 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳри "Thailand Open" халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иккита терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этдилар.
2025-йил баҳори қатор муҳим воқеалар билан ажралиб турди — уларнинг аксарияти мамлакатимизда спорт турларининг жадал ривожланаётганини кўрсатмоқда, деб хабар беради Sports24.uz портали.Дзюдо: Татамида ишончли етакчиликЎзбекистонлик дзюдочилар жаҳоннинг энг кучли давлатларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
“Thailand Open”да 1 июнь ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу босқичга терма жамоамиз аъзоларидан 9 нафари етиб келган.
"Thailand Open" турнирида ярим финал жанглари якунланди. Ортида қолган кун 9 нафар боксчимиздан 5 таси ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Давлат раҳбари Ҳаж зиёратига кетган ватандошларга яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради, дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида уч кун давом этган жаҳон ва Осиё чемпионатлари баҳслари якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида Осиё чемпионлари ҳам аниқланди.
Францияда 9−13 июнь кунлари БМТнинг Океан бўйича учинчи конференцияси ўтказилади. Ушбу тадбир Ниццада 100 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, бир неча ўн минг иштирокчи — тадқиқотчилар, олимлар, иқтисодиёт субъектлари вакиллари, жамоат ташкилотлари фаоллари ва бутун дунёдан келган кишиларни жамлайди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий тўқнашувида боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Eliminator камари учун америкалик Дарюс Фулгхэмга қарши рингга кўтарилди. 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда Бектемир ҳакамларнинг бир овоздан берган 114-112 ҳисобидаги очколари эвазига ғалаба қозонди.
21 май куни Венгрияда Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг ТДТдаги иштирокининг фаоллашиши Тошкентнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларига зид келмайдими?
Боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги баҳсини ўтказди. Ушбу жанг оқшоми доирасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев мезбон Луис Кастилога қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон 26 апрель куни «Чашма» булоғи ҳудудидаги ўзбек-қирғиз чегараси чизиғи ҳамда булоқдан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Чегара масалаларини ижобий ҳал этиш тенденцияга айланадими?
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров ташкилот билан янгиланган шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчининг мураббийи Жасур Алижонов Instagram'даги саҳифаси орқали хабар берди.
Бир неча кун аввал Change.org платформасида @Tony_has_died никнейми остидаги фойдаланувчи Жон Жонсдан камарни олиб қўйиш талаб қилинган петицияни бошлаганди. Сабаби — у инглиз Том Аспиналлга қарши жангдан қочаётгани ва дивизионни тўхтатиб қўйгани.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё — Италия» саммитида нутқ сўзлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Дастлаб у саммитни яқинда Самарқандда бўлиб ўтган саммитда эришилган Марказий Осиё минтақаси ва Европа ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги келишувлар контекстида кўриб чиқаётганини таъкидлади.
Хитойлик парапланчи 8500 метр баландликдан сакраб омон қолди. Ҳодиса тасодифан бўлгани айтилмоқда.
Бокс бўйича «Тhailand Open» турнирида финалчилар аниқланмоқда. 29 май кунги яримфиналларда ўзбекистонлик 7 боксчи рингга кўтарилиб, уларнинг 4 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. -48 кг: Фарзона Фозилова - Олга Шалимова (Украина) 5:0-54 кг: Феруза Казакова - Аписада Тантава (Халқаро бокс ассоциацияси) 2-раундда техник ғалаба-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Лиу Янг (Хитой) 0:5-55 кг: Фарёзбек Дўсматов - Ислам Торобаев (Қирғизистон) 5:0-90 кг: Элёрбек Жўрабоев - Наман Танвар (Ҳиндистон) 2:3-51 кг: Сабина Бобоқулова - Маринчук Ярослава (Украина) 5:0+90 кг: Абдураҳмон Рустамов - Гилл Аншул (Ҳиндистон) 2:3 Бугун, 30 май куни яримфинал доирасида яна 9 нафар ўзбекистонлик жанг қилади. -70 кг: Ойша Тоирова - Жао Чунюан (Хитой) -60 кг: Мадияр Данияров - Муҳаммад Абу (Иордания) -80 кг: Самандар Жалолов - Танглатиҳан Туоҳетаербиеке (Хитой) -85 кг: Нусратбек Тоҳиров - Бекзат Тангатар (Қозоғистон) -57 кг: Нигина Ўктамова - Пунраве Руенрос (Таиланд) -75 кг: Азиза Зокирова - Карине Аирапетиан (Украина) -50 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Титиват Плонгаура (Таиланд) -70 кг: Муҳаммадазиз Исмоилов - Кан Чиа-Веи (Хитой Таипейи) -75 кг: Жавоҳир Абдураҳмонов - Заид Иашаш (Иордания).
Хўжандда 31 март куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. «Газета.uz» Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида имзоланган давлат чегараси тўғрисидаги шартноманинг аҳамияти, уч томонлама мулоқот форматининг истиқболлари ҳамда Ўзбекистон манфаатлари юзасидан ушбу мамлакатлар, шунингдек, Қозоғистон экспертларининг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.