Жорий йилнинг 25 май куни Наманган вилоятида “Nexia-3” автомашинаси дарахтга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.
Наманган вилояти Поп туманига Ғуломжон Муродхўжаев Собитхўжаевич янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури администраторининг ўринбосари Хаолян Сю Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида у БМТТДнинг Ўзбекистонда инклюзив ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашдаги иштироки ва ҳукумати билан узоқ муддатли ҳамкорликка содиқлигини яна бир бор тасдиқлади, дея хабар қилди идора матбуот хизмати.
Тўрт кун давомида Тошкент шаҳри рамзий маънода Осиё қитъаси дзюдосининг пойтахти мақомида бўлди. Муҳташам "Алпомиш" муз саройида юқори савияда ташкил этилган турнирда дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан жами 835 нафар дзюдочи икки ёш тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу буйича ўтказилган "Grand Slam" туркумидаги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди. Жумладан, “Amatures” йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Бугун, 26 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида Билол Эркинов федерация раиси этиб сайланди. Шунингдек, федерация раисининг биринчи ўринбосари сифатида Ғофур Раҳимов, ўринбосарлар сифатида Зиёвиддин Хожиниёзов ва Умид Ёқубов сайланди.
Тошкент, Ўзбекистон – 2025-йил 26-май – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Гендерга йўналтирилган сиёсат ва бюджетларни илгари суриш: Ўзбекистонда шаффоф, инклюзив ва ҳисобдор бошқарув сари” лойиҳаси расман ишга туширилди. Мазкур янги лойиҳани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича тузилмаси – БМТ Аёллар амалга оширади.
Ватанимиз ўзининг қадимий ва шонли тарихида кўп оғир синов ва машаққатларни бошидан кечиргани, уларнинг барчаси беқиёс мардлик ва сабр-матонат билан енгиб ўтилгани ҳаммамизга айён. Тарихсиз келажак йўқ деганларидек, тарихий маълумотларга таянадиган бўлсак, қадим замонлардан бошлаб бобо-момоларимиз илму-фанга қўшган чексиз ҳиссаси билан бир қаторда ватан озодлиги учун ҳам ҳақиқий қаҳрамонликлар кўрсатишган.
Италия бош вазири Жоржа Мелони 28−29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилди Италия ҳукумати матбуот хизмати. Музокара ва учрашувлар Самарқандда бўлиб ўтади.
13-20 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича яккалик ва аралаш жамоавий дастурдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 83 мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади.
Самарқанд мезбонлигида триатлон бўйича ўтказилган “World Triathlon Cup Samarkand-2025” мусобақаси якунланди. 35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этган мусобақанинг аёллар баҳсида олтин медал Халқаро триатлон федерацияси байроғи остида ҳаракатланган Диана Исаковага насиб этди.
Фигурали учувчи Иван Поповнинг Ўзбекистон терма жамоасига трансфери маъқулланмади. Бу ҳақда ТАСС нашри ўз манбасига таяниб, хабар бермоқда.
Ҳар бир спортчи олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этишни, юрти байроғини баланд кўтаришни орзу қилади. Ҳар сафар 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида, очилиш маросимига йўл олган делегациямизни катта ҳаяжон билан кузатамиз.
Шу кунларда пойтахтимиз дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, 8 мамлакатдан ташриф буюрган мусобақада ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини ўқишни тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгани билан табриклади. 24 май куни 10 мингдан ортиқ мактабда 450 мингдан ортиқ битирувчи учун «сўнгги қўнғироқ» чалинади.
24-май – 1-июнь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича “Thailand Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси Бангкок шаҳрига йўл олди.
Навоий шаҳридаги спорт мажмуасида 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган полвонлар ўзаро беллашди.
Шарофиддин Усанович Лолаев Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Шарофиддин Лолаев 1987 йилда Қумқўрғон туманида туғилган.
Пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт мажмуаси дзюдо бўйича "Tashkent Cadet and Junior Asian Cup" мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Унда Осиёнинг турли мамлакатларидан келган 300 нафардан зиёд ёш полвонлар ўзаро рақобатлашмоқда.
Пойтахтимиздаги “Saxovat sport servis” спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг расмий тақвимига киритилган М15 тоифасига кирувчи халқаро турнирда ёш теннисчимиз Максим Шин муваффақиятли иштирок этмоқда. Мусобақанинг яккалик баҳсларида М.Шин биринчи ва иккинчи даврада нейтрал теннисчилар Алексей Алешчев ҳамда Максим Жуковни таслим қилди ва чорак финалга чиқди.
Абдулла Абдимўминович Маматқулов Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.У мазкур лавозимда 2024 йилнинг сентябридан буён ишлаб келган Алишер Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.
Истанбул шаҳрида ўтаётган анъанавий этноспорт фестивалида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Муминхўжа Муратов фаол иштирок этмоқда. Спортчиларимиз халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, белбоғли кураш бўйича юксак маҳорат кўрсатмоқда.
22 май куни Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзолади.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.
Любляна шаҳридаги Президент саройида Шавкат Мирзиёев ва Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
22 май куни Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага етиб борди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
19−21 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликка бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон ташаббуси билан икки минтақани яқинлаштириш мақсадида яратилган янги платформа ҳисобланади.
Бугун Миллий паралимпия қўмитасида Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида томонлар юртимизда аравачада қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашиб, келажакдаги режаларни муҳокама қилдилар.
Будапештда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон номидан президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев 21 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Венгрия бош вазири Виктор Орбан раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев қатнашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.