2025 йил 23–27 июль кунлари Сербиянинг Златибор шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа вақтида нохуш ҳолат юз берди: ўзбекистонлик мураббий Ҳамза Авезов ҳакам қароридан норози бўлиб, рингга югуриб чиқди ва ҳакамга қўл кўтармоқчи бўлди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда боксчи Лазизбек Муллажонов допинг қоидаларини бузгани, натижада Париж–2024 Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу даъволар мутлақо асоссиз экани аниқланди.
Самарқанд вилоят ҳокимлигида 5 август куни бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимлиги тузилмасида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.Хусусан, бир йил давомида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида 5 август куни давлат раҳбарлари Тожикистоннинг Аваза шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирларда иштирок этди.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, миллий кунлар минтақа халқларининг бой маданий меросини, мустаҳкамланаётган қўшничилик алоқаларини ва кенгайиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида уюштирилди.
UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликдаги энг буюк спортчи ким эканини айтди. Бу ҳақда “Нур.кз” хабар бермоқда.
БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёевнинг БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда томонлар глобал ва минтақавий тараққиётнинг долзарб масалалари, хусусан, БМТ бош ассамблеясининг бўлажак 80-юбилей сессиясини ўтказиш масалаларини кўриб чиқди.
Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Тойлоқ тумани ҳокими этиб Бехзод Рахматуллаевич Рахматуллаев тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, бошқа қатор давлат ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
1 август куни Малайзиянинг Кучинг шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тантанали кутиб олинди. Матонатли спортчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва оила аъзолари қарши олди.
5-12-август кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ 42-мактабда ўқитувчилар мажбуран мактаб таъмирига жалб қилингани, айрим педагоглар ҳатто таътил пайтида девор сувоқ қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси суриштирув ўтказди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига ташрифи чоғида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Томонлар ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев душанба куни БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун Туркманистонга келди.География тўсиқ сифатидаКонференция атрофида қурилган муаммо янги эмас: Европа (2), Африка (16), Жанубий Америка (2) ва Осиё (12) даги 32 та давлат БМТ томонидан расман landlocked developing countries (LLDC) — денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган ривожланаётган давлатлар деб таърифланган ҳолатда.
Россиялик UFC cобиқ чемпиони Ислам Махачев ярим ўрта вазн чемпиони Жек Делла Маддаленага қарши жангга тайёргарлик кўришни бошлаганини айтди. Аввалроқ, Махачев ва Маддалена 15 ноябрь куни Нью-Йоркда (АҚШ) ўтказиладиган UFC 322 турнирида жанг қилиши малум бўлганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманбоши шаҳрида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Хитойда 13 ёшли футбол жамоалари ўртасида ўтказилган "Qiaoxin Cup" 6-Халқаро мусобақасида Ўзбекистоннинг ёш ўсмирлар жамоаси 2-ўринни эгаллади. Хитой мамлакатининг ҳамда хорижий давлатларнинг 32 та жамоаси қаторида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Olympic” спорт клуби ёш футболчиларидан ташкил топган Ўзбекистон жамоаси олти кунлик мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этди.
Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.Туркманбоши шаҳри аэропортида Ўзбекистон раҳбарини туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Проф бокснинг ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Артур Бетербиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум. У 25 ноябрь куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган Riyadh Season мусобақаси доирасида рингга қайтиши мумкин.
24 июль куни Тошкентда старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U-19 Жаҳон чемпионати кеча ўз якунига етди. Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франция терма жамоаси Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Asian Boxing Осиё чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг жами 7 нафар чарм қўлқоп устаси рингга чиқиб, ўз жангларида ғалаба қозонишди.
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бильярд спорти бўйича Екатеринбург шаҳар ҳокими соврини учун ўтган жаҳон кубогида ҳамюртимиз бронза медалига сазовор бўлди. Нуфузли мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини Жасур Раҳматуллаев, Жамолиддин Қўчқоров, Амир Рустамов ҳимоя қилган бўлса, аёллар мусобақасида Наргиз Тошева совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Грузияда таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган “Batumi Open-2025” халқаро турнирида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди. Жумладан, нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида Усмон Абдуғаниев (-27 кг.) грузиялик Йоане (loane) Жорбенадзени, Торгва Сумбадзени, туркиялик Али Барат Аталанни енгиб финал босқичига йўл олди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун 4−5 август кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Тошкентда ўтаётган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари покистонлик тенгқурларига қарши 13-ўрин учун баҳс олиб боришди.
Малайзиянинг Кучинг шаҳрида пара таэквондо бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилди. Унда қитъамизнинг 22 та мамлакатидан жами 180 нафарга яқин пара таэквондочилар иштирок этди.
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Навбатдаги кун доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказади. -48 кг да Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди; -51 кг да Гулсевар Ганиевада Ҳиндистон вакиласи Девика Горпадедан 5:0 ҳисобида устун келди; -57 кг да Хуморабону Мамажонова қозоғистонлик Виктория Баидуковани 3:2 ҳисобида таслим қилди; -50 кг да Беҳруз Холдоров Ҳиндистон вакили Вишванат Суреш устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди; -55 кг да Самандар Олимов қозоғистонлик Бексултан Боранбекга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0; -60 кг да Шоҳрух Абдумаликов непаллик Индра Сунарни қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0; -65 кг да Саят Илясов Хитой вакили Минг Ченни 5:0 ҳисобида енгди; -70 кг да Муҳаммадазизбек Исмоилов жанубий кореялик Гюбин Паркни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим қилди - 5:0.
Волейбол бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу турнир доирасида ҳозиргина якунига етган шиддатли баҳсларда Ўзбекистон жамоаси Япония жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати доирасида Asian Boxing ташкилотининг Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ташкилот раҳбарияти таркиби шакллантириб олинди.
Венгрия ва Чехияда ўтказилган Европа кубоклари ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Федерация раҳбарияти томонидан илиқ кутиб олинди. Учрашув аввалида федерация раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосари Алишер Нарбаев ва бошқа мутасаддилар спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини халқаро майдондаги муносиб натижалари билан қутлашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.