Маълумки, 2025 йил 4 апрель кунидан 9 апрель кунига қадар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Шу вақт ичида пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланиши сабабли, қурилиш объектларида оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади ИИББ хабарида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — ЕИ» биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келган МО давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, ҳайдовчилар Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкин. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 апрель санасидан 9 апрель кунига қадар, Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бунга таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий-газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Самарқандда олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ҳамкорликда Конгресс маркази хиёбонига иккита эман дарахти кўчати экди.
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.
Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳ️укуматнинг янги қарори билан автотранспортда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашув ўтказди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Бельгия ҳукумати телекоммуникация соҳасида шартномалар тузишда коррупция ва пул ювиш иши доирасида мусодара қилинган 108 миллион долларни Ўзбекистонга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Брюссель прокуратураси маълум қилди.
Бу маблағлар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бошланган коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришга оид тергов доирасида музлатиб қўйилди. 28 март куни Брюссел прокуратураси мулкни мусодара қилиш бўйича марказий идорага Белгия давлат ғазнасига 108 миллион доллар ўтказиш бўйича кўрсатма берди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати. Қайд этилишича, бу маблағлар ниҳоят давлат фойдасига мусодара қилинди.
World Boxing ташкилоти кубогининг кун давомидаги баҳсларидан финал олди жанглар ўрин олган. Ушбу босқичга 8 нафар боксчимиз етиб келди ва бугун улардан 5 нафари рингга кўтарилади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни ўз ихтиёри билан мамлакатига қайтишга чақирди.Видеомурожаатнинг илк сонияларида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Трамп маъмурияти ноқонуний миграцияни тўхтатишга ва чегараларимиз ҳамда фуқароларимизни ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда».
«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.Ўзбекистоннинг ушбу халқаро молиявий институт билан кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Тошкент вилояти ҳудудидаги Оқсоқота сойидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олганлар 4,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Бразилияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун навбатдаги вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилди. Унда 4 нафар ватандошимиз рингга кўтарилди.
«Google» компанияси «Gemini» сунъий интеллект хизматининг болалар учун махсус версиясини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда «Android Authority» хабар қилди.
Парвозлар Boeing-737 ҳаво кемасида амалга оширилади. Уммон Султонлигининг “Oman Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Париждаги YUNESKO бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва YUNESKO ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз «Telegram» каналида маълум қилган.
2 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида автобус ва юк машинаси ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилган.
Халқаро эшкак эшиш федерацияси (World Rowing) Австралиянинг Квинсленд штатидаги тимсоҳлар макон қилган Фицрой дарёсини 2032 йилги Олимпия ўйинлари давомида мусобақалар ўтказишга яроқсиз деб эълон қилди.Фицрой дарёси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эшкак эшиш мусобақаларини ўтказиш учун штат ҳукумати томонидан тавсия этилганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Бугун давлат раҳбари 2 апрель куни эрталаб Самарқандга келган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказади.
"Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: — йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; — аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; — йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: — йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; — аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; — йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.
2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеяси Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бора юртимизда ўтказилмоқда. Дунёнинг 140 га яқин мамлакатларининг 105 парламенти етакчилари ва 2000 дан зиёд паламент вакиллари ҳамда 50 та халқаро ташкилотдан 110 нафар делегация аъзолари ушбу халқаро анжуман доирасидаги тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тураев «Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.Тайинловга қадар Илҳом Тураев Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кунда рингга кўтарилган уч нафар боксчимизнинг ҳаммаси ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олишди.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 27 март куни Шовот туманида содир бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.