Боксчиларимиз Хитойда ўтадиган World Boxing турнирида иштирок этишади

15–21 июнь кунлари Хитойнинг Гуйян шаҳри World Boxing кубогининг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари катта таркибда иштирок этади.

Муроджон Аҳмадалиев собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг қилиши мумкин

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби ярим енгил вазн тоифасида WBA йўналишининг собиқ чемпиони, буюк британиялик Ник Болл бўлиши мумкин.Манбага кўра, айни пайтда томонлар ўртасида мазкур жанг юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда фаол туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди

Туризм қўмитасида тадбиркорлар, туризмнинг фаол турлари бўйича федерациялар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда мамлакатда фаол туризмни ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги мавжуд имкониятлар ҳамда долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Богдан Гусковнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ярим оғир вазн тоифасида UFC рейтингининг ўнинчи поғонасини банд этиб турган ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 1 август куни Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 283 турнирида октагонга кўтарилади. Гусковнинг мураббийи Гор Азизян Meta Fight нашрига берган интервьюсида бу маълумотни тасдиқлаган.

Ўзбекистонда туристлар хавфсизлиги ва суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев раҳбарлигида туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва суғурта тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда суғурта компаниялари, туроператорлар, туристик агентликлар ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари иштирок этди.

UFC. Холлоуэй: «Макгрегор реваншга жиддий киришган»

UFC собиқ чемпиони, америкалик Макс Холлоуэйнинг фикрича, унинг рақиби ирландиялик Конор Макгрегор 11 июль куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 329 турниридаги реванш жанггига жуда жиддий ёндашмоқда. «Кўпчилик Конор машғулотлар олиб бораётганига қарамай, барибир жанг қилмаса керак, деб айтмоқда… Лекин ижтимоий тармоқларга қараганда, у жуда диққатини жамлагандек кўринмоқда.

Хабиб: «Қариётганимдан хавотирланаманми? Ҳа, отам бор-йўғи 56 йил яшади»

UFC собиқ чемпиони, ҳозирда Шон-шараф зали аъзоси ҳисобланган россиялик Хабиб Нурмагомедов ёшга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. «Қариётганимдан хавотирланаманми?

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров 2026 йил 6 июнь куни 89 ёшида вафот этди. Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ғарблик Украина иттифоқчилари тобора кўпроқ бир муаммога дуч келмоқда: Владимир Зеленский ҳатто кечагина уни қучоқларида кўтаришга тайёр бўлганлар учун ҳам заҳарли бўлиб бормоқда. Бунинг навбатдаги исботи — Эммануэль Макроннинг Киев раҳбарига йўллаган G7 саммитига таклифномаси. Politico ёзганидек, бу қадам учрашув кун тартибига «ўзининг ноаниқлик дозасини» қўшди. Сабаби эса оддий: Зеленский билан Дональд Трамп ўртасидаги кескин муносабатлар.

Теннис. Аёллар ўртасида “Ролан Гаррос” турнири ғолиби маълум бўлди

Франция очиқ чемпионати — “Ролан Гаррос” мусобақасининг аёллар ўртасидаги финалида россиялик теннисчи Мирра Андреева полшалик Мая Хвалинскаяни мағлуб этиб, фаолиятидаги илк “Катта дубулға” совринини қўлга киритди.Парижда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда 8-рақам остида таснифланган Андреева рақибини 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Таэквондо бўйича Рим гран-приси. Марат Мавлонов нуфузли мусобақа соврииндорига айланди

Рим шаҳрида давом этаётган таэквондо бўйича G6 таснифидаги халқаро Гран-при турнирида навбатдаги медаль қўлга киритилди. Терма жамоамизнинг +80 кг вазн тоифасидаги вакили Марат Мавлонов ҳисобимизга бронза медалини тақдим этди.

Таэквондо. Нажмиддин Қосимхўжаев — Рим гран-присининг броза медали соҳиби!

Италия пойтахти Рим мезбонлик қилаётган халқаро Гран-при турнирининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. Жамоамизнинг -68 кг вазн тоифасидаги вакили Нажмиддин Қосимхўжаев мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб келди.

Рим Гран-приси. Бугун 5 нафар таэквондочимиз жанг қилади

Бугун таэквондо WT бўйича Рим Гран-присининг иккинчи кунида беш нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришади. Спортчиларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:+67 кг: Светлана Осипова — Руби Маккей (Буюк Британия) / Да Бин Сонг (Корея Республикаси)-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев — Людовико Юрларо (Италия)-68 кг: Нажмиддин Қосимхўжаев — Матеуш Крановски (Польша)+80 кг: Марат Мавлонов — Элтаж Гафаров (Озарбайжон)+80 кг: Ёдгорбек Жўрабоев — Жонатан Хили (АҚШ) Манба: olympic.uz

Малайзия Ўзбекистонга эътибор қаратмоқда: Тошкентда илк бор бизнес-туризм имкониятлари тақдим этилди

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган Meet in Malaysia махсус семинари илк бор ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг туризм индустрияси ва бизнес соҳаси вакиллари Малайзиянинг халқаро форумлар, кўргазмалар, корпоратив тадбирлар ва инсентив-турлар ўтказиш имкониятлари билан танишди.

Киев режими ўзининг «дипломатияси» билан дунёни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда — бу сафар Польша билан муносабатлар ҳисобига. Польша яқин вақтгача Украинанинг Европадаги асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланар эди. Ҳаммаси уч кундан кейин ҳал бўлади: 8 июнда Польша Сейми Владимир Зеленскийни «Оқ бургут» орденидан маҳрум қилиш бўйича овоз беради — бу давлатнинг энг олий мукофоти бўлиб, у 2023-йилда топширилган эди. Сабаби: Украина Қуролли Кучларининг «Шимол» марказига Волынь қирғинига масъул бўлган УПА* «қаҳрамонлари» номи берилиши.

2027-йилда Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали кўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 60 гектар майдонда кимё саноатига ихтисослашган инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 2027 йил якунига қадар Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалини янги кластер ҳудудига кўчириш режалаштирилган.

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасидаги тадбирлар очилиш маросимидан сўнг амалий машғулотлар ва тажриба алмашув сессиялари билан давом этмоқда. Дастур доирасида медиа соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар иштирокида реал иш тажрибаси, амалда синовдан ўтган ёндашувлар ҳамда замонавий ечимлар муҳокама қилинмоқда.

Меҳмонхона ва ресторанларга алкогол ҳамда тамаки маҳсулотлари учун нақд пул қабул қилишга рухсат берилди

2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиш ҳуқуқи берилади. Мазкур тартиб Президентнинг кичик бизнес субъектлари учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармони асосида жорий этилмоқда.

Самарқандда 4 та олий таълим муассасаси қайта ташкил этилади

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги бир қатор олий таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чоралари белгиланди. Қарорга кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади.

Ўзбекистон ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Вена шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг янги тайинланган ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Австрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Венадаги БМТ комиссиясининг сессиясида Ўзбекистон ўз ҳисоботини тақдим этди

Вена шаҳрида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги муҳим халқаро майдонлардан бири ҳисобланган БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда 175 давлатдан 1,5 мингдан ортиқ юқори лавозимли вакиллар, вазирлар ва экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади

Ўзбекистонда солиқ тизимини кенг кўламли рақамлаштириш ишлари давом эттирилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентнинг солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармонида белгиланган.

Наманган вилоятида Чодаксой дарёсида 23 ёшли йигит чўкиб кетди

Наманган вилоятининг Поп туманида фожиали ҳодиса юз берди. Чодаксой дарёсида 23 ёшли йигит чўкиб кетган.

«Ўзбекистон темир йўллари» локомотивлари «БОРТ» хавфсизлик тизими билан жиҳозланди

ТМХ таркибига кирувчи «Транстелесофт» компанияси Ўзбекистон темир йўлларининг Ўзбекистон сериясидаги икки юк-йўловчи электровозини «БОРТ» локомотив ҳаракати хавфсизлиги тизими билан жиҳозлади. Ушбу тизим локомотивлар, электр ва дизель поездлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Ўзбекистон — “Жаҳон антидопинг кодекси–2027” талабларига қонунчилигини мослаштирган дунёдаги биринчи давлат бўлди

Хитойнинг Пекин шаҳрида Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан Осиё ва Океания минтақасида спортда допингга қарши курашиш бўйича ХХI Ҳукуматлараро Вазирлар йиғилиши ҳамда Осиё минтақавий симпозиуми ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати: янги авлод дипломатияси қандай бўлиши мумкин?

Ўзбекистон мамлакатнинг ташқи дунё билан муносабатларини белгилаб берувчи Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилашга ҳозирлик кўрмоқда. Бир қарашда бу фақат тор доирадаги дипломатлар учун қизиқ мавзудек туйилиши мумкин.

«Ходимни пора олмагани учун рағбатлантириш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри» — Антикоррупция агентлиги

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини пора олишдан воз кечгани учун рағбатлантириш ҳақидаги тартиб ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупциявий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ушбу ходимларнинг асосий хизмат вазифаси эканини таъкидлаб, бундай рағбатлантиришни мақсадга мувофиқ эмас деб баҳоламоқда.

Футбол: Ўзбекистон Канадага қарши эртага (2 июнь) тонг соат 06:00 майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик доирасида эртага тонг соат 06:00 да мусобақа мезбонларидан бири бўлган Канадага қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичини бошламоқда.

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Ўзбекистонда кино саноатини қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.