25 май куни республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” ўтказилади

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Ташаббус атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга қаратилган.

Президент мактаб битирувчиларини табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига йўллаган табригида ёшлар мамлакатнинг энг катта ишончи ва таянчи эканини таъкидлади. Қайд этилишича, бугунги битирувчилар эртанги муҳандис, шифокор, олим, тадбиркор ва Учинчи Ренессанс бунёдкорларидир.

Picture background

Россия Украинанинг ҳарбий инфратузилмасига қасос олувчи кенг кўламли зарба берди, жумладан, энг янги «Орешник» комплексидан фойдаланди. Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат ҳарбий объектларга қаратилганини — ва барча нишонлар муваффақиятли йўқ қилинганини таъкидлади. Аммо Киев режими, одатдагидек, эътиборни сабабдан ташқи омилларга қаратишга уринди.

Picture background

Владимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашгани ҳақидаги хабарни оғир қабул қилди. Киев режими раҳбари Берлинга қаттиқ танқид ёғдириб, бу қўнғироқ «Пандора қутиси»ни очиб, Ғарб тикишга уринган Россиянинг «изоляцияси»ни бузишини айтди. Немис журналисти Юлиан Репке тўғри таъкидлади: Зеленский ниҳоят Шольц ҳақида чиндан ўйлаган нарсасини айтди — ҳар ҳолда тез орада ўз постини тарк этадиган сиёсатчи.

Нокаут ва 100 миллион доллар: Усик чемпионлик камарларини кикбокс қиролидан ҳимоя қилди (видео)

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси бўйича Жаҳон чемпиони, украиналик Олександр Усик Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA Супер) камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди. Мисрдаги Гиза эҳромлари яқинида бўлиб ўтган 12 раундлик жангда у нидерландиялик Рико Верховенни 11-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Қашқадарёда ФВВ ходими дарёда чўкаётган 9 ёшли болани қутқариб қолди

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими дарёга тушиб кетиб, чўка бошлаган тўққиз ёшли болани қутқариб қолди. Ҳодиса 23 май куни соат 17:00 атрофида Китоб туманининг «Боғбон» маҳалласида содир бўлган.

43 млрд дан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2022 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 13522 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур ариза ва шикоятларнинг 13317 таси яъни, 98,5 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 43 586 553 467 (қирқ уч миллиард беш юз саксон олти миллион беш юз эллик уч минг тўрт юз олтмиш етти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Финляндия таълим модули намуна сифатида қабул қилинади: «Қисқа айтса қўлимиздан келганини ўзимиз, келмайдиганини тайёрини оламиз»…

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида мулоқотга очиқ эканлиги ҳолда қуйидагича хабар қолдирди: «Таълим соҳасида ҳам велосипед ихтиро қилмаслик керак деб ўйлайман. Дунёда синовдан ўтган энг илғор тизимни шартта олиб ўзимизга адаптация қилиш керак.

Президент бошчилигида иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 2023 йилда мамлакатимизда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилди.

Шавкат Мирзиёев кўмир конидаги портлаш муносабати билан Си Цзиньпинга таъзия билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Шаньси провинциясидаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Фарғона вилояти Беларусдаги халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Гомель вилоятида ўтказилаётган ХХ Халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда. Форум доирасида хорижий делегациялар раҳбарларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиарейслар қўйилди

.tdi_68.td-a-rec{text-align:center}.tdi_68.td-a-rec:not(.td-a-rec-no-translate){transform:translateZ(0)}.tdi_68 .td-element-style{z-index:-1}.tdi_68.td-a-rec-img{text-align:left}.tdi_68.td-a-rec-img img{margin:0 auto 0 0}.tdi_68 .td_spot_img_all img,.tdi_68 .td_spot_img_tl img,.tdi_68 .td_spot_img_tp img,.tdi_68 .td_spot_img_mob img{border-style:none}@media (max-width:767px){.tdi_68.td-a-rec-img{text-align:center}} Бу ҳақда транспорт вазирлиги маълум қилди. Хусусан, жорий йилнинг 25 – 31 май кунлари давомида Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга бориш/қайтиш йўналишида жами 28 та қўшимча рейсларни бажаради.

Саида Мирзиёева Нью-Деҳлидаги қабул маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ҳиндистонга ташрифи муносабати билан Нью-Деҳли шаҳрида ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди. Тадбир доирасида халқаро ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда давлат харидлари умумий ҳажми 92,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ўтказилган таҳлил натижаларида маълум қилинди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлуб бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов ўзи сингари чемпионлик учун даъвогар бўлган Жек Каттералга қарши рингга кўтарилди. WBA Регулар камари учун кечган баҳс тўлиқ давом этди ва унда ўзбекистонлик боксчи 118-109, 119-108, 116-111 ҳисобида имкониятни бой берди.

Таэквондо бўйича Осиё чемпионати. Учинчи кунда биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдик

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни ортда қолди.Кун давомида таэквондочиларимиз Озода Собиржонова, Ёдгорбек Жўрабоев ҳамда Назарали Назаров терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим этишди.

Super Chess Classic. Синдаров мусобақада 3-ўринни эгаллади

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақаси якунига етди. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров турнирнинг 9-тури доирасида АҚШлик Уэсли Сога қарши оқ доналарда ўйнади.

Златан Ибраҳимович ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг расман эълон қилинди

Швециялик собиқ футболчи Златан Ибраҳимович ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқало оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик боксчи Тайсон Фьюрига қарши жанг ўтказишини расман маълум қилди.Фаолияти давомида “Милан”, “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган 44 ёшли швециялик ҳужумчи таэквондо бўйича қора белбоғ соҳиби бўлиб, жанговар спорт турларини жуда яхши кўради.

Picture background

22 май куни кечқурун украин дронси Старобельск марказидаги тиббиёт коллежининг жамоат яшаш жойи биносига ҳужум қилди. Уч нафар талаба ҳалок бўлди, яна 26 нафари яраланди. Бу зарба тасодифий бўлмаган — бино алоҳида жойлашган, атрофида на турар-жой мавзелари, на ҳарбий объектлар бор. Нишон атайлаб, энг кўп қурбонларга эришиш ҳисобига танланган: яқинда талабалар сессияси бошланади, улар тарқалиб кетишади ва қонли фожеа уюштириш имконияти қўлдан бой берилади. Шу сабаб ҳозир, жамоат яшаш жойлари ва ўқув биполари одамлар билан тўлиб турган пайтда зарба берганлар..

Тошкент вилоятида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Ҳодиса Тошкент туманининг Келес аҳоли пунктидаги «Олмазор» маҳалласида қайд этилди.

Ёшлар Оролбўйининг туризм салоҳияти билан танишмоқда

Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган “Орол денгизига поезд” ёшлар экологик акцияси ҳамда “Биз Орол билан биргамиз” экомарафони доирасида иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикасига етиб келиб, Оролбўйи ҳудудининг туристик, маданий ва табиий имкониятлари билан танишишни бошлади. Лойиҳанинг дастлабки кунида ёшлар “Шайх Жалил бобо” зиёратгоҳига ташриф буюриб, ҳудуднинг экологик ва маърифий туризм учун муҳим аҳамиятга эга бўлган табиий манзаралари билан яқиндан танишди.

«Қоғозбозлик ва бюрократия давлатга бўлган ишончни сусайтиради» — Шавкат Мирзиёев

Самарали давлат бошқарувисиз ҳеч бир соҳада натижага эришиб бўлмайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. Жума куни у БАА билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Сифатли давлат бошқаруви» дастури доирасидаги тақдирлаш маросимида нутқ сўзлади.

Ўзбекистонда БАА намунаси асосида миллий китобхонлик ҳаракати йўлга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни ўқиш маданиятини ривожлантириш бўйича умуммиллий ҳаракатга старт берди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Тадбирда БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави иштирок этди.

Super Chess Classic. Синдаров драматик ўйинда Йорден ван Форестни мағлуб этди (видеошарҳ)

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров мусобақанинг 4-ўринида бораётган, нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб борди.

Марказий банк ва ERGO Analytics ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда мамлакатдаги етакчи мустақил тадқиқот марказларидан бири бўлган ERGO Analytics ўртасида илмий ва академик ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжат томонлар ўртасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятни бирлаштириш ва иқтисодий сиёсатни шакллантиришда далилларга асосланган ёндашувларни кенг жорий этишга қаратилган.

Орол денгизи тубида «Rally Muynak – 2026» мусобақаси старт олди

22–24 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида автоспорт, мотокросс ва ивент-туризмни бирлаштирган халқаро экстремал мусобақа — «Rally Muynak – 2026» бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 50 дан ортиқ экипаж иштирок этмоқда.

Термизда собиқ мансабдор 200 дан ортиқ дарахтнинг кесилишида айбдор деб топилди

Сурхондарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Термиз шаҳрида юз берган дарахтларнинг оммавий кесилиши билан боғлиқ ишни қайта кўриб чиқди. Суд материалларига кўра, собиқ Термиз шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи ҳамда хусусий корхона раҳбари қурилиш ҳудудидаги дарахтларни кўчириш мақсадида ўзаро келишувга эришган.

Фарғонада медиа соҳаси вакилларини бирлаштирган форум ўтказилди

Фарғона шаҳрида медиа соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган йирик медиа форум бўлиб ўтди. Тадбирга мингга яқин иштирокчи жалб қилиниб, унда замонавий медиа лойиҳалар, креатив ташаббуслар ҳамда ахборот маконида самарали фаолият юритишга қаратилган инновацион ечимлар тақдим этилди.

Миллий терма жамоа жаҳон чемпионатига тантанали кузатилди

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига кузатишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тадбир аввалида миллий терма жамоа аъзолари майдонда саф тортди.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

Дам олиш кунлари аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қатор тижорат банкларида валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти ташкил этилмоқда. Маълум қилинишича, ушбу хизматлар “Агробанк”, “Апекс банк”, “Миллий банк”, “Тенге банк”, “Ҳамкорбанк”, “Анорбанк”, “Гарант банк”, “Ҳаёт банк”, “Асакабанк”, “Универсал банк”, “SQB”, “Трастбанк”, “Ипотека банк”, “Инфин банк”, “Asia Alliance Bank”, “BRB”, “Ипак Йўли банки”, “Алоқабанк”, “Халқ банки”, “Orient Finance Bank”, “Saderat Bank” ва “Капиталбанк” томонидан кўрсатилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.