Шунингдек, 30 мингга яқин маъмурий ишлар қўзғатилган. 7 ой ичида 335 млрд сўмлик “свет” ва газ ўғирланди.
У қизларни алдаб БАА ва Уммонга олиб борган ва у ерда фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди.
Байдарка слаломида эркаклар ўртасидаги биринчи саралаш баҳси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жонибек Темиргалиев тўртинчи, Шаҳобиддин Болтабоев эса бешинчи натижа билан 7 октябрь куни ўтадиган ярим финалга йўлланма олишди.
Осиё Ўйинларида бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида ҳамюртимиз Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди.
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё Ўйинлари саралашидаги иштирокини якунлашди. Ҳамюртларимиз яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.
5 октябрь куни уч нафар боксчимиз Осиё ўйинларининг олтин медали учун рингга кўтарилади:-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Титисан Панмот (Таиланд) (17:00 дан сўнг)-57 кг: Абдумалик Халоков - Шудаи Харада (Япония) (17:30 дан сўнг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг). Манба: stadion.uz
Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.
АОКАда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси”АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда амалга оширилган ишларнинг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. 2023 йил 9-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4% га ўсиб, 103,3 трлн сўмни ташкил қилди.
Маълум бўлишича, видеодаги аёл талабанинг онаси. Қизи учун ётоқхона етишмагани сабаб жанжал келиб чиққан.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Ўйинларининг ярим финал босқичида Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқиб, имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Бош прокуратура томонидан жорий йилда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё Ўйанларида Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 6-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон термасига қарши дона суриб, йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.
Самарқанд вилоятида тўрт нафар маст киши кўчада бир қизни ушлаб, калтаклаб, уйига судраб киришган ва гуруҳ бўлиб зўрлашган. Участка инспекторининг компетентсизлиги сабабли, ариза содир бўлганидан уч кун ўтгач қабул қилинган, натижада иш фақат зўрловчилардан бирига нисбатан қўзғатилган.
Осиё Ўйинларида бугунги иккинчи олтин медаль ўз ҳисобимизга қўшилди. Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида учҳатлаб сакраш баҳсларида Шарифа Давронова энг яхши натижани қайд этди.
4 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади.4 октябрь куни Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Осиё Ўйинларининг бокс мусобақасида ярим финал жанглари якунланиб бормоқда. Эркаклар ўртасида 57 кг.
Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида бугунга белгиланган барча жанглар ўтказилди. 87 кг. вазн тоифасида Жалғасбай Бердимуратов финалда эронлик Носир Ализодага қарши курашди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финал баҳсида асосий таркибда майдонга тушадиган футболчиларни маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 5−7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Шунингдек, у Татаристонга ҳам ташриф буюради.
Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида медаллар учун жанглар бўлиб ўтмоқда. 67 кг. вазн тоифасида Маҳмуд Бахшиллоев бронза медали учун қирғизистонлик Раззоқ Бейшекеевга қарши гиламга чиқди.
Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида медаллар учун жанглар бошланди. 60 кг. вазн тоифасида Исломжон Баҳромов бронза медали учун жанубий кореялик Хан Жэ Чунгга қарши гиламга чиқди.
Улар орасида диний экстремистик оқимларга ва террорчи гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари учраган. Жорий йилнинг 8 ойида республикада 2 минг 121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2 минг 24 та жиноят содир этилган.
HUMO тўлов тизими мутасаддилари яқин вақт ичида муаммо ҳал этилишини маълум қилди. Ҳозирда "SMS-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли, аксарият HUMO карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Осиё ўйинларининг бокс мусобақаси ярим финалида яна бир юртдошимиз жанг ўтказди.Эркаклар ўртасида 80 кг.
От спортининг конкур баҳсларида яккалик ва жамоавий йўналишда куннинг биринчи ярмидан ўрин олган беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, унда Баҳромжон Газиев бошчилигидаги чавандозларимиз медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.
10 метрли платформадан сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 341.30 балл жамғарди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда. -51 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди.
“AVO bank” қонун талабларини бузгани сабаб унга тақиқлар қўйилди. Марказий банк баёнотига кўра, бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.