Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер ўз миссиясини якунламоқда. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов унга мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Тошкентда Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади

Йил охирида Тошкент шаҳрида Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши. Бир спортчимиз финалга чиқди, уч нафари бронза медали учун курашади

4 октябрь куни  Осиё ўйинларида юнон-рум кураши баҳсларига старт берилди. Бугун 4 та вазнда спортчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда. 60 кг.

Green Card учун ариза топшириш бугун бошланади

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза учун ўйналадиган Green Card лотереясига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланади. Ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 7 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

Осиё ўйинлари. Бугун футбол бўйича олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ярим финал ўйинини ўтказади

Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича баҳслар ҳал қилувчи паллага етиб келди. Бугун, 4 октябрь куни Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинда иштирок этади.

Ханчжоу-2022: Баҳромов, Бахшуллоев ва Бердимуратов ярим финалда

Юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланмоқда. Исломжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ханчжоу-2022. Бугун 3 боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

4 октябрь куни Осиё ўйинлари доирасида уч нафар ҳамюртимиз ярим финал босқичида рингга кўтарилади.Ушбу жангларда ғолиб бўлган боксчиларимиз финалга чиқиш билан биргаликда, Париж Олимпиадаси лицензиясига ҳам эга чиқадилар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (ярим финал) - (11:45)-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Танглайтан Тўхтарбай (Хитой) (ярим финал) - (12:00)-57 кг: Абдумалик Ҳалаков - Пинг Лю (Хитой) (ярим финал) - (16:25) Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Қатарнинг коррупцияга қарши курашганларни глобал тақдирлаш маросими Тошкентда ўтказилади

Қатар амири томонидан таъсис этилган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотини топшириш маросими шу йилнинг охирида Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ханчжоу-2022: Кунни ғалаба билан бошладик

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Маҳмуд Бахшуллоев курашчиларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. Ҳиндистонлик Нираж билан беллашган полвонимиз 5:3 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финалга йўл олди.

Ханчжоу-2022. 4-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 4-октябрь, чоршанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ўзбекистон ва Эрон кино усталари томонидан буюк аждодларимиз ҳақида фильмлар суратга олиш имкониятлари муҳокама қилинди

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Эрон маданият вазирининг ўринбосари, Кино ташкилоти раҳбари Муҳаммад Хазаий бошчилигидаги ушбу давлат делегациянинг “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштироки ташкил этилди. Эрон делегациясини Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков қабул қилди.

Энди камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади — видео

Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик 165 минг сўм жаримага сабаб бўлади. Энди Ўзбекистон бўйича қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлайди.

Ханчжоу-2022: Баҳодир Жалолов нокаут эвазига финалга чиқди. Финалдаги рақиб — Қўнқабаев

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларининг финалига йўл олди. Энг оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалолов ярим финалда хитойлик Байикевузи Данабиекени 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратишга эришди ва 5 октябрь куни олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди.

Сурхондарёда 15 млрд сўмлик ноқонуний сигаретлар аниқланди — видео

“Болдир” темир йўл чегара божхона постида салкам 1 млн қути ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Ханчжоу-2022. Баландликка сакрашда кетма-кет 4 та ОЎда Ўзбекистон олтин медални қўлга киритмоқда!

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 14-олтин медаль қўшилди.Енгил атлетиканинг аёллар ўртасидаги баландликка сакраш йўналишида олтин ва кумуш медаллари ўзбекистонликларга насиб этди.

Ханчжоу-2022: Футболчи қизларимиз бронза медали учун баҳс олиб боришади

Осиё ўйинларида дебют қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финал учрашувини ўтказди. Ушбу босқичда жаҳоннинг кучли жамоаларидан бири КХДРга қарши баҳс олиб борган ҳамюртларимиз 0:8 ҳисобида имкониятни бой беришди.

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Бизнес учун электр энергияси ва газ нархи ошади, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади, қамоқдан чиққанларни ишга олганларга субсидия ажратилади, эксклюзив ҳуқуққа эга субъектларнинг реестри шакллантирилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.

Ханчжоу-2022, шахмат. Қизларимизда яна йирик ғалаба, йигитларимиз Хитой билан дуранг ўйнади

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 5-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг термасига қарши дона суриб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022, бокс. Абдумалик Ҳалаков филиппинлик олимпиада вице-чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги 57 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков чорак финал жангини ўтказди.

Одамлар “энергетик менежмент”га ўрганса, "свет" ўчмайди

Энергетика мутахассисининг фикрича, Ўзбекистонда “энергетик менежмент”ни ўрганиш вақти келди. Электр энергияси бозори ҳозирги пайтда бутун дунёда энг кўп капитал талаб этувчи бозорлардан биридир.

Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи оширилмоқда

20 октябрдан бошлаб маҳаллий йўловчи ва “Афросиёб” электропоездлари чипта нархлари 100 фоизгача оширилади. “Ўзбекистон темирйўллари” йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталари нархи оширилганини эълон қилди.

Ўзбекистонда «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистонда уюштирилган «Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида, тадбирнинг махсус меҳмони – Туркия Республикасига асос солинишининг 100 — йиллигига бағишланган «Маданият кечаси» ва «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда, Халқаро Турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ҳамда Туркиядан келган санъаткор ва меҳмонлар иштирок этди.

Тошкент халқаро аэропортига бепул микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

Бугундан бошлаб, мазкур автобуслар аэропорт ва Яккасарой ТИИБ бекати бўйлаб ҳаракатланади. Аввалроқ, Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк таъмирланаётганлиги ва натижада ундан ўтувчи 10 та автобус йўналиши ўзгартирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Бугун, 3 октябрь кунидан ипотека кредитлари бўйича ариза бериш Тошкент шаҳри бўйлаб очилди.

2026 йилгача қуввати 9 минг мегаватгача бўлган яшил электр ва янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди

Умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та ҳамда 2026 йилда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1 минг 600 мегаваттга тенг бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

Ханчжоу-2022, бокс. Нигина Ўктамова бронза медали совриндори бўлди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича аёллар ўртасидаги 54 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Нигина Ўктамова бронза медалиги сазовор бўлди.

Самарқандда бир ярим йил давомида 10 яшар жиянига бузуқлик қилган эркак 16 йилга қамоққа ҳукм қилинган

Самарқанд вилоятида 10 ёшли қизга, яъни ўзининг жиянига бузуқлик қилиб келган 45 ёшли эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилган.

Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки раиси этиб тайинланди

Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Хоразмда 9-cинф ўқувчилари далада шоли ўришга жалб қилинди — видео

Ўқувчилар мактаб директори томонидан ишга чиқарилганини айтишган. Аммо, расмийлар буни рад этишди.

Ханчжоу-2022. Каноэ ва байдаркачиларимиздан яна 2 та бронза

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугунги дастурдан ўрин олган 6 та финал баҳслари ўтказилди.Аёллар ўртасида байдарка бўйича 500 метрга тўртликлар финалида Ўзбекистон делегацияси (Мавлонова, Танатмишева, Шубина, Борзова) маррага учинчи бўлиб келди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.