Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларни фош этишга қаратилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиеванинг таъкидлашича, банк ҳисобидаги ёки картасидаги пулларни ўғирлаш каби ҳолатларга нисбатан жавобгарлик белгиланмагани бундай қилмишлар такрор содир этилишига шароит яратмоқда.
Сертификатлаш бош муҳандислар ва архитекторлар, назорат ўлчовларини амалга оширувчи мутахассислар ва бошқаларга ўтказилади. “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Салом Самадов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.Салом Исматович Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш юклатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоа мураббийлар штаби Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада қатнашадиган спортчилар номини эълон қилди.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович АҚШ очиқ чемпионати (US Open) стартида франциялик Александр Мюллерни мағлуб этди. Биринчи давра баҳси 1 соат 36 дақиқа давом этди ва 6:0, 6:2, 6:3 ҳисоблари билан якунланди.
Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.28 август куни президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 30-31 авгус кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Экология вазирлиги томонидан тарқатилган видеони кўриб туриб, давлатимизда маданият ва саводхонлик даражаси нақадар тубанлашганини англайсиз. Видеода маълум бўлишича, бир нечта андижонликлар ахлатхонагача бўлган қисқа масофани босиб ўтишга эриниб, ахлатни йўл ёқасига ташлаб кетишган.
Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида бугун газ бўлмайди. Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб бир қатор ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
24 ёшли ўзбекистонлик йигит чарчаган ҳолда юк машина бошқарган ва енгил машина билан тўқнашган. 26 август куни соат 14:00ларда MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси 51 ёшли Россия фуқароси бошқарувидаги Lada Largus русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.
Кўплаб маданий қадриятларни ўзида мужассам этган, тарих ва маданият деганда ёдга тушадиган бу шаҳар археологик аҳамияти билан бирга бой табиатига ҳам эга. Географик жиҳатдан Теке вилоятининг пойтахти сифатида, маданий жиҳатдан эса, халқ маданияти ва мусиқаси бойлиги билан танилган.
Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. У бунгача Тошкент вилояти ИИБда ишлаган, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган, ИИВ раҳбари ўринбосари ва пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлган эди.
Музейларга кириш бепул бўлиши, "Районо" ва "Гороно" мактабларни текширмаслиги, Ички ишлар ходимларининг фуқаролар билан ишлашга ўқитилиши, ФВВ органларига ваколатлар берилиши каби бир қатор янги тартиблар кўзда тутилмоқда. Болалар учун музейларга кириш бепул бўлади: Янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасига кўра, 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмоқда.
Таъкидланишича, 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. Йиғилиш давомида бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
Пенсияни пластикда олувчиларга пул олдиндан тўлаб берилади. Нақд олувчиларга эса байрамдан кейин.
Президент мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновни I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, прокуратура, ИИВ ва бошқа идоралар ходимлари ҳам тақдирланди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов нигериялик Онориоде Эҳвериэмега қарши жангда ғалаба қозониб, профессионал боксдаги 13-ғалабасини нишонлади. Жангдан сўнг Баҳодир промоутери Боб Арумга (Top Rank) мурожаат қилди.
Шавкат Мирзиёев президентликка собиқ номзодлар Улуғбек Иноятов ва Алишер Қодировни, шунингдек, депутат ва сенаторлар, Enter Engineering, SANEG компаниялари вакиллари, Uzbekistan GTL, «Ўзметкомбинат» лойиҳалари раҳбарлари ва бошқаларни орденлар билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёев 27 августдаги фармони билан бир гуруҳ давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) 2023 йил декабрь ойида октагонга қайтади.Конор декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қилади.
АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларга тенг офис жиҳозларини топширди. Улар одам савдоси соҳасидаги жиноятлар бўйича маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасини ривожлантириш мақсадида тақдим этилди.
Жорий йил 11 сентябрь - 13 октябрь кунлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилган. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Халқаро Олимпия қўмитаси бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақалар тақвимини расман эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртларимиз қуйидаги лицензион мусобақаларда Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади: 1. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари Мусобақа санаси: 2023 йил, 23-сентябрь – 8 октябрьЎйналадиган лицензиялар сони: 34 та (14 та эркаклар ва 20 та аёллар вазн тоифаларида) 2. Бусто-Арсицио (Италия) жаҳон лицензион турнири Мусобақа санаси: 2024 йил, 29 февраль – 12 мартЎйналадиган лицензиялар сони: 49 (28+21) 3. Бангкок (Таиланд) жаҳон лицензион турнири Мусобақа санаси: 2024 йил, 23 май – 3 июньЎйналадиган лицензиялар сони: 51 (28+21).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261 сонли қарорига мувофиқ музейларда мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча хизматлар жорий етиш, маданий-маърифий, «Open air fest» каби кўнгилочар тадбирлар ва маҳорат дарслари ўтказиш вазифаси белгиланган. Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил етиш, улкан моддий ва номмодий маданий меросимизни, халқимизни қадимдан ривожланган ҳунармандчилик анъаналарини асраб авайлаш ва ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни соат 19:00да Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Ўзбек миллий бош кийими бўлган «Дўппи»ларга бағишланган «Do‘ppi party» кўнгилочар тадбири бўлиб ўтади.
Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ бериб, бу рейслар кечиктирилишига сабаб бўлмаганини маълум қилди. Тошкент халқаро аэропортида кеча, 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:09 да "Қўйлиқ" шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди.
Инсоният тақдири АҚШ ва Хитой қай даражада муросага кела олишига боғлиқ. Ҳар икки куч қарши тарафнинг стратегик хавф туғдиришига ўз-ўзини ишонтириб бўлган.
Навоий вилояти ҳокими фармойиши билан Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, Кармана тумани ҳокимига жарима жазоси қўлланилди.Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ғозғон шаҳри, Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманлари ҳокимларига интизомий жазо қўллади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 26 августдан 27 августга ўтар кечаси нигериялик Онориоде Эҳвериэмега қарши рингга кўтарилди. 8 раундга мўлжалланган жангда Жалолов биринчи раунддаёқ нигериялик рақибини нокаутга учратди.
Туркиянинг бахт соҳили дея таъриф берилган Эгей, муҳташам ороллари, кўрфазлари ва сўлим табиати билан ҳар қандай фаслда ҳам саёҳатчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Чуқур денгизлари ва давомий шамоллари билан Турк Эгей ҳам машҳур сёрфинг нуқтаси бўлиб, барча турдаги сёрфинг учун мукаммал танловдир.
Шавкат Мирзиёев энергетика, нефть-газ ва банк соҳаларида фаолият олиб бораётган 8 нафар хорижий инвесторни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 8 нафар хорижий инвестор «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.