Анкалаев UFC билан янги шартнома имзолади

Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун даъвогар, россиялик аралаш якка кураш устаси Магомед Анкалаев ташкилот билан янги шартнома бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдель-Азиз хабар бермоқда.

Оғир атлетика. Диёрбек Эрматов ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида кечаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалига эга чиқди. -89 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистонда йил охиригача 500 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда

Президент "Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш, камбағал оилалар реестрини шакллантириш ва ушбу реестрга кирувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи фармонни имзолади. "Камбағалликни qisqartirish ва аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирларини янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Жаҳон олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган йигитларга автомобиль берилди — фото

Пойтахт аэропортида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бугун, 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Жаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон делегациясини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шахмат Олимпиадаси совриндорларига пул мукофоти ва автомобиллар совға қилинади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бронза медалларни қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар жамоаси аъзолари “Президент совғаси” сифатида BYD Chazor русумидаги автомобиллар ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади. Мусобақа қатнашчилари бугун, 24 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади ва совғалар топширилади.

Тошкентда бокс бўйича Олимпиада чемпиони Tahoe автомашинасида соатига 110 км тезликда ҳаракатланди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди. Бугун, 24 сентябрь куни Тошкентда бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Tahoe автомашинасини соатига 110 км тезликдм ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бектемирдан Чорвоққа борадиган йўл пуллик бўлиши режалаштирилмоқда

Турк компанияси йўлнинг 69 км узунликдаги ушбу қисмини реконструкция қилади. Туркия компанияси билан 4Р12 “Бектемир ш.

Бокс бўйича ҳакамимиз Халқаро олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди

Жорий йилнинг 26 июль-11 август кунлари Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилганидан хабарингиз бор, албатта. Унда спортчиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, ўзларининг тарихий натижалари билан дунё спорти мухлису-мутахассисларининг эътиборини тортгани сир эмас.

Самарқандда уй олиш учун 13 ёшли қизини пуллаган она қамалди — видео

41 ёшли аёл ўзининг 13 ёшли қизини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Асли қашқадарёлик бўлган 41 ёшли аёл тирикчилик учун Самарқандга келиб, ўзининг 13 ёшли қизини пуллашга уринди.

Ўзбекистонда энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланади

"Камбағалликдан фаровонлик сари" янги дастури доирасида 1000 та энг қийин ва яшаш учун ноқулай маҳаллалар рўйхати тузилади. "Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.  Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: — “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси; — 2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида учинчи ўринни эгаллаган шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

FIDE Бош ассамблеяси Россия ва Беларусга қарши санкцияларни бекор қилишдан бош тортди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Бош ассамблеяси Қирғизистоннинг Россия ва Беларусь шахматчиларига нисбатан санкцияларни бекор қилиш таклифини рад этди.Мазкур икки давлатларга қўйилган чекловларни олиш таклифига 22 сентябрь куни етарлича овоз берилмаган.

Фарғонада вояга етмаган вайнернинг отаси жазоланди

Улар бир-бирларига севги изҳор қилишган ва вояга етмаган бола автомашина бошқариб видеотасвирга олган. Фарғонада вояга етмаган бола автомобиль бошқариб юрганлиги, у бошқа бир вояга етмаган қиз билан бир-бирларига севги изҳор қилаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс. Бивол Бетербиевга қарши жангдан 30 млн доллар гонорар ишлаб олади

12 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида яримоғир вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби, россиялик Дмитрий Бивол WBC, WBO ҳамда IBF йўналишларидаги чемпион ҳамюрти Артур Бетербиевга қарши рингга кўтарилади.

Чендлер кучли рақиблар билан жанг қилишга тайёр

UFC жангчиси Майкл Чендлер Чарльз Оливейра билан жангда ғалаба қозониб, кейин Ислам Махачевга қарши октагонга кўтарилмоқчи. "Конорнинг навбатдаги рақиби мен бўламан, аммо у мен жанг қилмоқчи бўлганлар ичида ягонаси эмас.

UFC 308 турниридаги жанглардан бири бекор қилинди

Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC 308 турниридаги жанглардан бири бекор қилинди. Сирил Ган ва Александр Волков ўртасидаги жанг россиялик спортчининг жароҳати сабаб ўтказилмайдиган бўлди.  Энди ушбу баҳс 7 декабрь куни Лас-Вегасдаги UFC 310 турнирида ташкил этилиши мумкин.  Манба: championat.com

Махачев тўғрисида ҳужжатли фильм олинади

Netflix ташкилоти тез орада енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, россиялик аралаш яккакураш устаси Ислам Махачев тўғрисида ҳужжатли фильм намойиш этади. Бу ҳақда Ислам Махачевга яқин шахс — собиқ UFC жангчиси Абубакар Нурмагомедов маълум қилди.

Усик Кроуфордга совға берди

Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик "Уэмбли" стадионида Теренс Кроуфорд билан учрашди. Украиналик боксчи яримўрта ва ьириняи яримўрта вазн тоифаларида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони америкалик Теренс Кроуфордга соат совға қилди.

Диёра Келдиёрова: “Балоғат ёшимда кўпчилик бувимга неварангиз спортни тўхтатсин, деган”

Франциянинг Париж шарида бўлиб ўтган Олимпиаданинг дзюдо бўйича баҳсларда олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрова спортдаги профессионал фаолиятини тугатмасдан давом эттиришига бувиси сабабчи бўлганини маълум қилди.UNESCO ташкилотига берган интервьюсида спортчи бувисининг ҳам кураш билан шуғулланганини очиқлади.

Олмалиқда ўқувчилар мактабда филтрланмаган сувдан заҳарланди

10 дан ортиқ мактаб ўқувчилари сув ичиб, ўткир ичак касаллигида гумонланиб, шифохонага мурожаат қилишган. Болалар омбудсмани хабарига кўра, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғидан шикоят қилиб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари 11-турда ғалаба қозонди ва бронза медалини қўлга киритди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 11-тур беллашувлари бугун, 22 сентябрь куни якунланди.Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳс олиб борди.

Будепешт-2024. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалига эга чиқди

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олимпиадани фахрли 3-ўрин билан якунлади. Қўшимча натижаларга кўра жамоамиз Хитой жамоасини ортда қолдирди.

Олександр Усик: “Жошуанинг мағлуб бўлишини кутмагандим”

Украиналик боксчи Олександр Усик Энтони Жошуанинг мағлубиятидан ҳайратда қолганини айтиб ўтди.Бугун Лондондаги “Уэмбли” стадионида Даниэль Дюбуа Энтони Жошуага қарши жанг қилди.

Энтони Жошуа нокаутли мағлубиятига изоҳ берди

Хабар берганимиздек, Лондон шаҳридаги муҳташам "Уэмбли" стадионида профессионал бокс турнири ўтказилди. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасидаги британиялик боксчилар -вақтинчалик IBF чемпионлик камари соҳиби Даниэль Дюбуа ҳамда IBF, WBA, WBO ва IBO йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасида ўтказилиб, унда Дюбуа тажрибали ватандошини 5-раундда нокаутга учратиб, тўлақонли IBF чемпионига айланди.

Оғир атлетика. Нигора Абдуллаева ЖЧда иккита медални қўлга киритди

Ёш оғир атлетикачиларимиз Испанияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларига сазовор бўлишди. Унга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.

Бокс. Жошуа илк бор нокаутга учради

Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган, вакант бўлиб турган оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги унвони учун кечган жангда британиялик Даниэль Дюбуа ҳамюрти Энтони Жошуани мағлуб этди. Жанг беш раунддан камроқ вақт давом этди.

Шахмат олимпиадаси. Йигитлар драматик жангда Хитойга кичик ҳисобда ютқазди, қизларимиз Англияни таслим этишди

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун 10-тур ўйинлари ўтказилди.Эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳслар оғир ўтди ва драма жанрига мос бўлди.

Бокс. Жошуа иштирокидаги жангда рекорд янгиланиши мумкин

Эртага тонгда Энтони Жошуа Лондон шаҳридаги муҳташам "Уэмбли" стадионида ҳамюрти Дэниэл Дюбуага қарши IBF чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.   Турки ал аш-Шайҳнинг маълум қилишича, мазкур бокс жанги ташкил этиладиган "Уэмбли" стадионига 96 минг нафар мухлис келади.

Бокс. Жошуа ватандоши Дюбуадан деярли икки килограмм оғирроқ тош босди

Энтони Жошуа бугун Лондон шаҳридаги муҳташам "Уэмбли" стадионида ҳамюрти Дэниэл Дюбуага қарши IBF чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Британиялик боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида иштирок этишди.

МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Австрияда МАГАТЭ билан тегишли келишувни имзолади. Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) билан келишув имзоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.