Ижтимоий тармоқларда тарқалган беҳаё видео ортидан Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси унинг ҳамкасблари ташаббуси билан чақирилган ҳамда тегишли қарорни 24 нафар депутатдан 23 нафари қўллаб-қувватлаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5−6 декабрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу октябрдаги сайловдан кейин биринчи давлат ташрифи ҳисобланади.
Президент Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Ҳоким ёрдамчилари эса 1 январда фаолиятини бошлайди.
Толиблар Ўзбекистонни Афғонистон ҳукумати қулаганидан кейин афғон учувчилари мамлакатни тарк этган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирди. Август ўрталарида Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолёти Термиз халқаро аэропортига мажбурий равишда қўндирилган эди.
Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилгани, Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатгани, ўзбекистонликларга «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилаётгани, ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилгани, автомобилнинг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жарима бекор қилингани — «Газета.uz»нинг 1 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилдиЎзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди.
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.
2022−2026 йилларда 740 МВт қувватга эга 21 та йирик ГЭС лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қишлоқларни электр энергия билан таъминлаш учун эса 22 та майдонда 5 МВтлик мини ГЭСларни қуриш кўзда тутилган.
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева БМТ Аёллар қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Ал-Ёсир билан учрашди. Унда Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очиш таклифи илгари сурилди.
Эндиликда Миллий гвардия оммавий тадбирларни ўтказишда, шунингдек, жамоат жойларида жамоат тартибини мустақил равишда таъминлайди. Бундан ташқари, Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини олиши мумкин.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учта вилоятга ташрифдан сўнг, мактаблардаги аҳволни қониқарли эмас деб атади. «Афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан», — деди у.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлаб, тўртта йўналиш бўйича таклифларни илгари сурди. Хусусан, 500 млн аҳоли яшайдиган ИҲТга аъзо давлатларини савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Ашхобод шаҳрига борди. Уни аэропортда Туркманистон президенти кутиб олди.
Президент музейларнинг даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Илгари музейларга тижорий фаолиятни амалга ошириш тақиқланган эди.
Туркманистонда 2022 йилни «Халқнинг Аркадағли замонаси» шиори остида ўтказишга қарор қилинди. «Бу шиор — бахтли давр асосини яратган, халқни, Ватанни янги марралар сари етакловчи қаҳрамон президентимизга юксак ҳурмат-эҳтиромдир», — дея таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхободга боради.Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.
Тошкентда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасида 2022−2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури имзоланди. Дастурнинг бюджети 90 млн долларни ташкил этади.
Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бора Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг доирасида 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режаси имзоланди.
Президент қарори асосида пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер деҳқончилик учун ажратилади. Бунда электрон танлов орқали 1 гектаргача бўлган ер майдонлари ижарага берилади.
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида жарлар уни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммо эканлигини маълум қилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса буни ҳал этиш учун унга 450 млрд сўм зарур эканлигини айтган.
Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
АҚШ Давлат департаменти «Демократия учун» саммитида иштирок этадиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Саммит доирасида авторитаризмдан ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга кўмаклашиш масалалари кўтарилади.
Президент «2022−2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш» бўйича топшириқ берди. Унда давлат бошқаруви тизими ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини «аҳолининг фаровонлигини таъминлаш самарадорлиги»га эътибор қаратиш ҳамда «мобиль бошқарув аппарати»ни яратиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.
Ўртачирчиқ туман Халқ депутатлари Кенгаши ёпиқ мажлисда прокурор тақдимномасига кўра депутат Феруза Бабашевани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Депутат «Агробанк» бошқарма бошлиғининг талабига биноан судда жавобгар сифатида иштирок этади.
Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига „ҳурматли“ деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди.
Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди.
Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Номзодни Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар бир овоздан маъқуллаган.
Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи чоғида 18 та ҳужжат, жумладан, ҳукуматлар ўртасида ядровий, биологик хавфсизлик ва халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликка оид битимлар, шунингдек, беш йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жума куни Москвага бир кунлик ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар доирасида 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар.
Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.