Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевдан ер муносабатлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун йирик амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. «Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни хурмат қилишни бошлайман», — деди давлат раҳбари.
Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.Ўзбекистоннинг учта вилоятининг тўртта туманида янги ҳокимлар тасдиқланди.
Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Турсунали Кузиев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.
Ўзбекистонда Twitter фаолияти чекланганига қарамасдан, давлат органлари ва расмий шахслар, жумладан Сенат раҳбари Танзила Нарбаева ҳамда президент матбуот хизмати мазкур ижтимоий тармоқда постлар эълон қилишда давом этмоқда. Сенатор Фарҳод Боқиев Сенат раҳбари ким учун твитлар ёзаётганини тушунтиришга ҳаракат қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ёшлар форуми доирасида тотализаторлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, унинг тарбияга жуда қаттиқ таъсир қилаётганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, «аҳоли ҳар хил йўлларга кириб қолишининг олдини олиш давлатнинг мажбурияти».
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран қайтариш режалаштирилмаган.
Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу бутун мамлакатда умумий — 2 ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса — 4 ойгача фавқулодда ҳолат жорий этишга имкон беради. Фавқулодда чекловлар қаторига — коммендантлик соати, карантин, ОАВлар фаолияти ва фуқаролар ҳаракатланиши эркинлигини чеклаш, қолаверса, жамоат тартиби муҳофазасини кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.
Сеулда Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар якунида эса Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин стратегик шерикликни чуқурлаштиришга оид қўшма баёнотни қабул қилди.
Пойтахтда ўтган конференцияда адлия вазири Русланбек Давлетов сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупциявий жиноятни содир этганини маълум қилди. Шундан энг кўпи туман миқёсидаги амалдорлар ҳисобланади.
Шахриёр Нуруллоев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бунгача у Президент Администрациясида ишлаган.
Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Шуҳрат Маҳмудов, Рустам Ҳайдаров ва Джамол Чориевни 10 йиллик муддатга Олий суд судьяси этиб сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди.
16−18 декабрь кунлари Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 16−18 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент яқинда Деновда рўй берган портлаш тафсилотларини телевидение орқали батафсил кўрсатиш бўйича топшириқ берди. «Яширадиган Ўзбекистон эмас ҳозир», — деди Шавкат Мирзиёев.
МАГАТЭ йўриқномаси асосида Ўзбекистон АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, АЭС директори энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажи, АЭСда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиш талаб этилади.
Коррупция одамларнинг раҳбарлар ва муассасаларга бўлган ишончини сусайтиради, тенгсизликни кучайтиради ва барчага зарар етказади, дея таъкидлади БМТ бош котиби Мисрда коррупцияга қарши кураш бўйича Бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига мурожаатида. Форумда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини палатанинг навбатдаги мажлисига киритди.
2017 йилдан бери Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Ходжиаҳмедов Дилшод Акмалдинович сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
2017 йилдан бери адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.Аввалроқ, «Газета.uz» ўз манбасига таяниб, Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига ўтиши муносабати билан адлия вазири ўринбосарлигидан озод этилгани ҳақида ёзганди.
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаб, ЕОИИ доирасида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф қилиш, янги транспорт йўлакларини барпо этиш ва «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистон давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унга кўра, давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши лозим.
Қонунчилик палатаси мажлисининг Uzreport TV телеканали орқали узатилган жонли эфири 48 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Палата буни каналда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан изоҳлади.
17 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда саммит ўтказади. Улар давлатлар ўртасида «келажакка қаратилган ва ўзаро манфаатли» ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
2017 йилдан бери адлия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилди. У Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Италия — Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар учрашувида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга, қолаверса, музлатилган халқаро активларни қайтариш ва мамлакат банк тизимини тиклашда кўмаклашишга чақирди.8 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Италия — Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.
Бош прокуратура Деновдаги савдо марказидаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилди. Бироқ, моддаларнинг айнан қайси бандлари билан иш очилгани маълум қилинмаган.
Конституция куни колумнист Комил Жалилов ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлашнинг демократик тизимини барпо этиш, шу орқали жамият ва давлатни коррупциядан халос этиш учун пойдевор яратиш мақсадида Асосий қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида ёзяпти.8 декабрда Ўзбекистонда Конституция куни нишонланади.
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 9 нафарини аёллар ва 25 нафарини тақиқланган ташкилотларга алоқадор бўлганлар ташкил этди.
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими фармойиши билан техник носоз Captiva-2 хизмат автомобили бепул тарзда туман прокуратурасига ўтказилди. Шундан сўнг, ҳокимлик 398 млн сўмлик Trailblazer машинасини харид қилиш учун шартнома тузган.
АҚШ сенаторлар гуруҳи Оқ уй ва Давлат департаментини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сабабли Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сустлашган, мамлакатда эркин сўз ҳуқуқи чекланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.