Париждаги айрим раққослар Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этишдан бош тортмоқда

Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиши керак бўлган санъаткорлар ва раққослар иш ташлаш билан расмийларга таҳдид қилди.  Айрим рассомлар ва санъаткорларнинг норозилиги меҳнат шароитлари ва шартномаларнинг бузилиши билан боғлиқ. "Биз 26-июль кунги шоу, шунингдек, 28-августга режалаштирилган Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими учун навбатдаги машғулотлар бўйича иш ташлашни эълон қилишга мажбурмиз ва бундан афсусдамиз", — дейилади Меҳнат Конфедерациясининг пресс-релизида.  Таъкидланишича, Paname 24 агентлиги ўз эътиборини касаба уюшмасининг бир неча бор жамоа шартномасига мос келмайдиган шартномавий муносабатларига қаратган.

Теннис. Зверев майсали кортларни ёқтирмайди, сабаби...

Дунёнинг тўртинчи ракеткаси, германиялик теннисчи Александр Зверев майсали кортни энг хавфли майдон деб атади. Эслатиб ўтамиз, "Уимблдон-2024" доирасида Зверев тиззасидан жароҳат олганди.

Олимпия шаҳарчаси расман очилди

Париждаги Олимпия шаҳарчаси расман очилди ва илк ташриф буюрувчиларни кутиб олди, дея хабар бермоқда bein Sports. 2024 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан саккиз кун олдин шаҳарчага биринчи спортчилар - Австралия ва Бразилия терма жамоалари етиб келишди.

Франция ҳукумати деярли тўрт минг кишининг Олимпиадага боришини тақиқлайди

Франция ҳукумати хавфсизликка таҳдидлар туфайли 3922 кишининг Париж Олимпиадаси тадбирларига бориши тақиқланганини айтди. 131 киши давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид соладиган шахслар рўйхатига киритилган.

Теннис. Циципас учун Олимпиада алоҳида воқелик сифатида ёдда қолади

Грециялик теннисчи, дунёнинг 12-рақамли ракеткаси Стефанос Циципас ўзига мос келадиган Олимпия турнири натижаси ҳақида гапирди. У орзуси аста-секин амалга ошаётганини таъкидлади.

Тожикистоннинг Олимпиададаги байроқдори ким бўлади?

Тожикистон Париж Олимпиадасида 6 та спорт тури доирасида 14 нафар спортчи билан иштирок этади. Делегацияга дзюдочи Темир Раҳимов байроқдорлик қилади.

Париж-2024. Теннисда жуфтликда қайси спортчилар ҳаракат қилади?

Париж (Франция)даги Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида барча иштирокчилар номи маълум бўлди. Рўйхатлар Халқаро теннис федерацияси сайтида эълон қилинди.

Пара академик эшкак эшувчиларимиз Литвада халқаро ўқув-машғулотларини бошлашди

Пара академик эшкак эшувчиларимиз Литвада халқаро ўқув-машғулотларини бошлашди Бундан аввалроқ пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан сўнгги халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Литвага жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик. Лисензиантларимиз – Холмурод Эгамбердиев ҳамда Мухайё Абдусатторова мураббийлар – Бекзод Холмирзаев ҳамда Бунёд Атамурадов қўл остида Тракай шаҳрида машғултларни фаол олиб боришмоқда.

Олимпия ўйинларида иштирок этадиган россиялик спортчилар номи маълум бўлди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этадиган россиялик 15 нафар спортчи рўйхатини эълон қилди. Ўйинларда велоспортчилар Тамара Дронова, Алена Иванченко, Глеб Црица, батутчи Анжела Бладцева, теннисчилар Екатерина Александрова, Мирра Андреева, Диана Шнайдер, Елена Веснина, Даниил Медведев, Роман Сафиуллин, Павел Котов, каноэчилар Закзеш Петровова, Ромаченко, шунингдек, сузувчи Евгений Сомов нейтрал мақомда чиқиш қилади.

Ўзбекистонлик рефери фаолиятида илк бор Олимпиадада ишлайдиган бўлди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган яна бир ўзбекистонлик рефери номини эълон қиламиз. Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамюртимиз Дмитрий Дуранидисни бўлажак мусобақага таклиф этган.

Руслан Нуриддинов Олимпиададаги ғалаба учун берилган 200 минг АҚШ долларини қаерга ишлатганини маълум қилди

Бразилияда ўтказилган Олимпиада чемпиони, бир неча бор оғир атлетика бўйича Жаҳон ҳамда Осиё чемпиони Руслан Нуриддинов Олимпиада ғолиблиги учун берилган 200 минг АҚШ долларини қаерга ишлатгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда спортчи “Olamsport” нашрига берган интервьюда тўхталиб ўтди.

Теренс Кроуфорд Мадримовнинг хавфли томонлари ҳақида гапирди

Pound-for-pound рейтинги етакчиси Теренс Кроуфорд бўлажак рақиби, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳақида яна бир бор фикр билдирди. "Ҳаракатчанлик, куч, габаритлар ва ностандарт ҳаракатлар уни янада хавфли қилади.

Мадримов - Кроуфорд оқшомининг co-main event жанги тасдиқланди

Хабарингиз бор, 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида катта проф бокс оқшоми бўлиб ўтади. Riyadh Season Card оқшоми ташкилотчилари турнирнинг андеркарт жангини эълон қилишди.

Олимпия ўйинлари олтин медали учун қайси мамлакат энг кўп пул беради?

Яқинда, Ўзбекистон спортчилари Париж Олимпиядасида қўлга киритган медаллари учун бериладиган мукофот пуллари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, вакилларимиз ёзги Олимпияда мусобақасида олтин медалларга эга чиқса, 200 минг АҚШ доллари, кумуш медал учун 150 минг АҚШ доллари, 3-ўринга эса 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилиши айтилди.

Уайт бу жангни жорий йил ўтказилишини хоҳлайди

Дана Уайт Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг қачон бўлишини билмаслигини айтди. "Мен, мухлислар, ESPN ва барча бу жанг 2024 йилда бўлишини истайди.

Алькарас ҳақида ҳужжатли сериал суратга олинади

Netflix Карлос Алькарас ҳақида ҳужжатли сериал суратга олмоқда. Бу 2025 йилда намойиш этилади.  Эслатиб ўтамиз, Алькарас бу мавсумда Индиан-Уэллсдаги "Мастерс"да, шунингдек "Ролан Гаррос" ва Уимблдонда ғолиб бўлди.

Энди россияликлар байроқ ва мадҳиядан халқаро турнирларда фойдалана олади, фақат бир спорт турида...

Халқаро бодибилдинг федерацияси Ижроия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларга миллий байроқлар ва мадҳиялар остида жаҳон ва Европа чемпионатларида қатнашиш ҳуқуқини қайтаришга қарор қилди. 2024 йилнинг июлигача Россия ва Беларус бодибилдингчилари жаҳон ва Европа чемпионатларидан ташқари барча халқаро мусобақаларда давлат байроқлари ва давлат мадҳиялари остида иштирок этишлари мумкин эди.

Олимпиадада бир қатор ҳакамларимиз ишлайди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Париж Олимпиадасидаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Париж Олимпиадасида Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам иштирок этиши маълум қилинди.

Париж-2024. Дзюдо тарихимизда янги саҳифа очилади

Париж Олимпиадаси арафасида дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз рекордини янгилади. Терма жамоа Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида 5 нафар аёл дзюдочи билан иштирок этади.

Париж-2024. Спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун қанча мухлис Францияга йўл олади?

Бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия Шон-шуҳрат музейида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Парижга олиб кетиладиган мухлислар ҳақида ҳам гапирилди. Спорт вазири Адҳам Икрамов бу ҳақда гапириб ўтди.  "Мухлислар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ олдик.

Наоя Иноуэ сентябрь ойида навбатдаги жангини ўтказади

Токиода 3 сентябрь куни Top Rank промоутерлик компания томонидан бокс оқшоми ташкил этилади.Турнирнинг асосий жанги биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Наоя Иноэ ва Ти Же Доэни ўртасида кечади.

Париж-2024 олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида нималарга урғу берилди?

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг расман старт олишига роппа-роса 10 кун қолди. Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясининг мазкур Олимпиададаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

ХХI асрнинг энг яхши 100 нафар спортчилари эълон қилинмоқда

Коннор МакДэвид ХХI асрнинг энг яхши 100 нафар спортчиси қаторига кирди. ESPN 2000 йилдан бери энг яхши спортчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Теннис. Алькарас кечаги ғалабасидан сўнг қанча ишлаб олди?

Кеча Лондон шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси Карлос Алькараз ATP рейтингида ўзидан бир поғона юқорида бораётган сербиялик Новак Жоковични уч сет натижасига кўра ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2, 7/6(4).

Конор Чендлер билан жангга тайёр

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор октагонга қайтиши ҳақида баёнот берди. Ирландияликнинг америкалик Майкл Чендлерга қарши жанги айнан Конорнинг жароҳати сабаб бекор қилинганди.

ХОҚ Россиядан Олимпиадага қўйилган спортчилар рўйхати янгиланишини маълум қилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган ўйинларга қабул қилинган россиялик ва беларуслик спортчиларнинг 13 июлда янгиланган рўйхати якуний эмаслигини ва яна янгиланишини маълум қилди. "Баъзи спорт турларида муносиб спортчилар сони олинган квота ўринлари сонидан кам бўлиши мумкин.

“Феррари” аъзоси бошқа бренд шарафини ҳимоя қилиши мумкин

“Феррари”да ўйнаётган испаниялик Карлос Сайнс фаолиятини “Мерседес” ёки “Ред Булл”да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда ОАВ. Аввалроқ испаниялик ҳайдовчи Мерcедес ва Ред Буллдан рад жавобини олгани, шундан сўнг у бошқа вариантларга эътибор қаратгани ҳақида хабар берилганди.

Париж-2024. Камондан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз Олимпиадага тайёр

Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларига биринчи бор йўлланма олган камондан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз Париж шаҳрининг ўзида бўлажак Олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда. Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова мураббийлар штаби билан тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақаси олдидан якуний ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Баҳодир Жалолов WBC'нинг янгиланган рейтингида яна кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз жой олган: Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 9-ўринга жойлашди; Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 14-ўринда; Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби 8 -ўринни банд этган бўлса, Жаҳонгир Расулов 4 поғона юқорилади ва 27-ўринни эгаллади; Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди; Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 4 поғона пастлаб, 34-ўринга жойлашди; Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингари 5-ўриндан жой олди.

Фигурали учиш. Трусова яна катта муз саҳналарига қайтади

Олимпиада кумуш медали совриндори россиялик фигурали учувчи Александра Трусова профессионал фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда спортчи билан шуғулланаётган Евгений Плушенко маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.