Жаҳон чемпионатининг чорак финал жангларини юқори нотада бошладик. Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Цубойга қарши шиддатли жанг олиб борди.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нафар вакили татамига чиқади. Ушбу кун беллашувларида -81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мусо Собиров юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи жанглари якунланиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ушбу босқичга етиб келди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи жанглари якунланиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Эртага турнирда барча вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилади.
10 май куни ЖЧ чорак финалида жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (Б ринг, 14:00) -57 кг: Абдумалик Халoков - Ишиш Юсуф (Иордания) (Б ринг, 14:25 дан сўнг) -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг) -71 кг: Саиджамшид Жафаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг) -92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг) -54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг) -60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг) -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг) -75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг) -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг) +92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).
Қатардан хушхабарлар давом этади. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учунчи кунда ҳам ўз ҳисобига медаль қўшиб қўймоқда.
Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугунги дастур доирасида сўнгги иштирокимиз ўз жангини ўтказди. -75 кг вазн тоифасида жанг қилган Аълохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мимич устидан ғалаба қозонди.
Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун жангларининг кечки дастури давом эттирилмоқда. 67 кг вазн тоифасининг етакчиларидан бирига айланиб бораётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев яна бир ғалабани расмийлаштирди.
Кеча жаҳон чемпионатида дебют қилган Ойбек Жўраев (-54 кг) бугун иккинчи босқич доирасида рингга кўтарилди. Албаниялик Ариол Зенелига қарши баҳс олиб борган юртдошимиз навбатдаги ғалабаси билан мухлисларни янада хушнуд қилди.
Саиджамшид Жафаров жангсиз чорак финалга йўл олди. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритган боксчиларимиз сафи яна биттага кенгайди.
Ҳасанбой Дўсматов кубалик боксчини мусобақадан чиқариб юборди Жаҳон чемпионатида боксчиларимизга тобора жиддий рақиблар рўбарў келишни бошлади. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) учинчи босқичда кубалик Эрислан Ромеро билан жанг қилиб, чиройли ғалабага эришди.
Бугун Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили татамига чиқади. Унда эркаклар -73 кг, аёллар эса -57 кг вазн тоифаларида курашишади.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эртага тўққизинчи кун жанглари ўтказилади. Унда беш нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Дзюдо бўйича Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамосининг ғазнаси яна бир медаль билан бойиди. -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун иккинчи "класико" бўлиб ўтди. 86 кг вазндаги иштирокчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик Сағиндиқ Тағамбайга қарши жанг олиб борди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 60 кг вазндаги иштирокчимиз Мужибилло Турсунов бугун турнирдаги ўзининг учинчи жангини ўтказди.Ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида марокашлик Муҳаммад Ҳамутга қарши жанг олиб борди.
Қатар мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Пойтахтимизда ўтаётган бкос бўйича жаҳон чемпионатида энг енгил вазн тоифаси учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қабул қилинган Шодиёр Мелиқўзиев ишончни оқламади.Ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида қозоғистонли Санжар Ташкенбайга қарши жанг олиб борди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида айни пайтда 92 кг. вазндаги спортчилар нимчорак финал босқичи жангларини ўтказишмоқда.
Жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунига келганда Ойбек Жўраев мусобақадаги илк беллашувини ўтказди. -54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз биринчи босқичда сербиялик Тамир Галанов устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Хабарингиз бор, кечадан Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг марказига яқинлашмоқда. Бугун 5 та вазнда жанглар ўтказилади.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўймоқда. Ҳамюртимиз Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Энг оғир вазн тоифасида олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкентда турнирда ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз австралиялик Теремоана Жуниорга қарши жангнинг дастлабки раундида нисбатан сокинроқ ҳаракат қилди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов пойтахтимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз бу гал марокашлик Саид Мортажий устидан ишончли ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида 75 кг. вазнда ёш боксчи жаҳон чемпионатида дебют қилди.
Айни кунларда оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида давом этмоқда.Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги мусобақа ўз ниҳоясига етди.
Белград-2021 жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) Тошкентдаги турнирда муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. У бугун нимчорак финал босқичи доирасида Чарли Сениор (Австралия)га қарши жанг олиб борди.
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун еттинчи кун жанглари ташкил этилади. Унда икки ҳамюртларимизнинг икки нафари нимчорак финал босқичи учун, икки нафари эса чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.